Соғлом турмуш тарзига бўлган эътибор

19 Декабрь, 17:51 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 186 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом турмуш тарзига бўлган эътибор нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган, 42 нафар партиядошларимизни бирлаштирган “Ҳамширалар” бошланғич партия ташкилотида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Соғлом турмуш тарзига бўлган эътибор” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партиямиз фаоллари, ходимлар иштирок этишди. Тадбирни кириш сўзи билан партия Жондор туман Кенгаши раиси Умида Ядгарова очиб берар экан, дастлаб партия ўз сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш соҳасига жуда катта эътибор қаратиб келаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, партия аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантиришда шифокорларнинг асосий фаолиятларига эътибор қаратиш ҳамда ҳар бир фуқаро соғлигига масъулият билан ёндашишларини таъминлашдир. Ушбу бошланғич партия ташкилоти аъзолари бу борадаги масалага жиддий ёндашган ҳолда, фуқаро хонадонларида бўлиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказишда бош-қош бўлишмоқда. Жумладан, патронаж хизматининг ўзига хос бўлган масъулиятини ҳис этиб, хонадон эгаларини тиббий кўрикдан вақтида ўтказишмоқда.

“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳасини амалга оширишда ҳам ушбу БПТнинг ўрни беқиёс. Хусусан, тарғибот тадбирларини ташкил этиб, айнан ушбу тиббиёт бирлашмасида мавжуд камчиликларнинг олдини олишда ўз ҳиссаларини қўшишди.

Манзура Шарипова, БПТ раиси, тиббиёт бирлашмасининг бош ҳамшираси:

— Соғлиқни сақлаш соҳасига берилаётган эътибор бугунги кунда энг долзарб вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Таъкидлаб ўтадиган бўлсак, туманимизда, хусусан, тиббиёт бирлашмасида бу борада қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Патронаж хизмати ўз фаолиятига ижобий ёндашмоқда. Фуқароларининг ҳолидан бохабар бўлиб келишмоқда. Партия ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар хусусида атрофлича тўхталиб, биз партия аъзоси сифатида ҳам аҳоли соғлигига эътиборли бўлмоғимиз даркорлиги қайд этилди.

Тадбирда соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун фуқаролар билан мулоқотлар олиб бориш, уларнинг сиёсий ва тиббий билими, маданиятини шакллантиришимиз керак эканлиги ҳар бир БПТ аъзоларига таъкидланар экан, ўз вазифасини вақтида амалга ошириб келиши зарурлиги қайд этилди. Фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган тадбир барча партиядошларимизда катта таассурот қолдирди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Соғлом турмуш тарзига бўлган эътибор was last modified: Декабрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »