Мукофот муборак!

9 Декабрь, 13:57 • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 218 марта кўрилди • Комментариев к записи Мукофот муборак! нет

Шу кунларда жамиятимиз ҳаётида энг катта ва алоҳида аҳамиятга эга бўлган Конституциямиз қабул қилинган куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

   Куни кеча Хоразм вилоятида ўтказилган байрам тадбирида    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг фармонига кўра юртимизнинг фаровонлиги, келажагимиз тараққиёти учун фидойилик билан мехнат қилаётган юртошларимиз “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тантанали тақдирлангани  барчамизга кўтаринкилик бахш этди. Энг қувонарлиси, тақдирланганлар орасида ўнлаб хоразмлик партиядошларимизнинг борлигидир.

   Манзура Назарқулова, партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари:

– Камтарона меҳнатимни эътиборга олиб, билдирилган ишонч ҳаётим ва фаолиятимни тубдан ўзгаришида аҳамиятли бўлди. Менга берилган мукофот барча партиядошларимга ҳам тегишли деб биламан. Инсон манфаатлари  қадрланган юртда яшаётганимдан фахрланаман.

   Эсдалик нишони билан тақдирланган барча партиядошларимизни самимий қутлаймиз.

                                                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Мукофот муборак! was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »