Пленумда муҳим ишлар белгилаб олинди

13 Декабрь, 17:50 • Пленум, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 253 марта кўрилди • Комментариев к записи Пленумда муҳим ишлар белгилаб олинди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги ХVI пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида партия шаҳар ва туман кенгашларининг раислари,  халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларининг депутатлари, “Ёш адолатчилар “ ва “Аёллар қаноти” фаоллари, фаҳрийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир қатнашчилари “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши VIII пленуми қарори билан тасдиқланган дастури ижроси тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар.

Пленумда вилоят Кенгаши раҳбарияти ва аъзолари пленумга тайёргарлик кўриш жараёнида жойлардаги ҳақиқий аҳволни батафсил ва ҳаққоний таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратдилар. Камчиликларни рўй-рост кўрсатиш, айни пайтда уларни бартараф этиш йўлларини белгилаб олиш диққат марказида бўлди.

Пленумда  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев, Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов, Шеробод туман партия Кенгаши раиси Акром Болтаев,  Жарқўрғон туман партия Кенгаши раиси Очил Жиянов ва бошқалар кун тартибидаги масала юзасидан кўпчиликка манзур фикр-мулоҳазаларни изҳор этдилар.

Маълумки,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг шу йил 14 августда ўтказилган VIII Пленумида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан ишлаб чиқилган дастур тасдиқланган эди. Шундан бери ўтган даврда вилоят партия ташкилоти томонидан мазкур дастурни муваффақиятли бажариш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди. Масалан,  “Партиянинг ғоявий ва мафкуравий дастурларини такомиллаштириш” бўйича бир қатор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик юзасидан меморандумлар имзоланди. Улар орасида соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, оммавий ахбарот воситаларининг таҳририятлари бор. Шу асосда бажариладиган тадбирлар режаси  тузилди ва бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан,  “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” партия лойиҳаси доирасида умумтаълим мактабларида умумий тиббий хизмат ҳолати ўрганилди. Тайёрланган материаллар асосида   халқ депутатлари туман Кенгашлари сессиялари кун тартибига масалалар киритилди. Қабул қилинган қарорда  синфларда ўқувчилар сонини мақбуллаштириш, уларнинг санитария-гигиения талабларига мослигини таъминлаш,  мажбурий дори-дармонлар  ва  ичимлик суви етказиб беришни яхшилаш юзасидан қатор чоралар белгиланди.

Мазкур масала ўрганилганда партия вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи деярли барча туманларда бўлди. Унинг ишида жойлардаги фаоллар ва депутатлар ҳам иштирок этдилар.

Муҳокама давомида Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутати Абдурашид Артиков сўзга чиқиб, депутатлик фаолиятида, мавжуд камчиликларнинг олдини олиш борасида тегишли ташкилотларга қилган мурожаатлари ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, баъзи ечилмай қолаётган муаммолар хусусида таъкидлар экан, албатта, ечимини топишда астойдил ҳаракат қилиш зарурлиги борасида ҳам айтди.

Пленумда шаҳар ва туманлар партия ташкилотларининг, шунингдек, БПТ ва депутатларнинг фаолияти атрофлича таҳлил этилди. Кадрлар билан ишлаш, айниқса, келгуси сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, аъзолар сафини кенгайтириш, бадаллар туширишни кўпайтириш каби  масалалар тўғрисида ҳам фикр юритилди. Қабул қилинган қарорда барча соҳаларда вазиятни ўнглаш юзасидан аниқ ва пухта тадбирлар белгиланди.

Пленумда  Ўзбекистон “Адолат” СДП  Сиёсий Кенгаши Марказий Аппарати Давлат ҳокимиятини вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳи билан ишлаш бўлими мутахассиси Сарваржон Эргашев сўзга чиқди.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё

вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Пленумда муҳим ишлар белгилаб олинди was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »