Танқидий-таҳлил барчамизни фаолликка чорлайди

13 Декабрь, 15:17 • Жиззах вилояти, Пленум, Янгиликлар • 158 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқидий-таҳлил барчамизни фаолликка чорлайди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилиши, партиялар ўз фаолиятини танқидий таҳлил қилиши ҳамда келгусидаги вазифаларни аниқ белгилаб олишига ундади.

Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 12 декабрь куни Жиззах давлат педагогика институтининг мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг Х Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати кадрлар ҳисобини юритиш ва захирасини шакллантириш сектори етакчи мутахассиси Элёр Исмоилов, вилоят Кенгаши аппарати ҳодимлари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах ҳудудий бўлинмаси масъул ҳодимлари, партиянинг шаҳар ва туман Кенгаши раислари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, БПТ раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Пленум кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши VIII пленуми қарори билан тасдиқланган дастурнинг шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан бажарилиш ҳолати  ижроси, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини “Халқ билин мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг ҳисобот давридаги фаолияти тўғрисидаги масалалар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. Пленум ишида шунингдек Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш бўйича ташкилий масала ҳам ўрин олди.

— 2017 йил мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта ўзгаришлар, муҳим воқеаларга бойлиги билан тарихга мухрланмоқда – деди вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи  О.Шукуров. Бу ўринда алоҳида айтиб ўтиш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий  партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолияти ҳақида билдирилган танқидий фикрлар биз учун қанчалик аччиқ бўлмасин, барчаси ҳақиқат. Бу партиямизнинг барча депутатларини, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисларини, қолаверса, бошланғич партия ташкилотларимизни, бир сўз билан айтганда барча партия фаолларини ташвишга солиши керак.

Шу асосда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг 2017 йил 14-августдаги VIII Пленуми Қарори билан календарь режаси тасдиқланган.

Шу сабабдан, бугунги йиғилишимизда фаолиятимизнинг барча йўналишларини танқидий таҳлил асосида тубдан қайта кўриб чиқишимиз, ўтган 2017 йилда амалга оширган ишларимизни таҳлил қилиб чиқишимиз лозим. Ўтган даврда амалга оширган ишларимизни таҳлил қиладиган бўлсак  партиямизнинг шаҳар ва туман Кенгашлари бир қатор ишларда маъсулиятсизликка йўл қўйган.

Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз маърузасида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлик гуруҳлари ўз ваколатлари доирасида фаолият олиб бормаётганликларини жонкуярлик билан қайд этиб ўтган эди. — деди маъруза юзасидан сўзга чиққан Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Дилбар Ҳакимова. Очиғини айтадиган бўлсам, биз депутатлик гуруҳи аъзолари 2017 йил давомида  Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида электорат манфаатларини ҳимоя қилувчи бирорта ҳам масала кирита олмадик. Афсуски шаҳримизда эса аҳолини ташвишга солаётган муаммолар талайгина. Партиямиз сайловолди  дастурида илгари сурилган аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилишдаги бир қатор камчиликларни бартараф этиш юзасидан депутатлар, партиямиз фаоллари лоқайдликка йўл қўйишган. Пленумдаги таҳлилий ва танқидий фикрлардан сўнг партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси С.Адилов ўз фикрларини билдирар экан, ушбу пленумда айтиб ўтилган камчиликларни тан олиб айтишимиз керакки айни ҳақиқат. Бу музокарада қатнашган ҳар бир  шаҳар ва туман Кенгаши раислари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари билдирилган фикр ва мулоҳазалардан ўзларига тегишли ҳулосаларга эга бўлишди.

Тадбир очиқ, ошкора ва ўзаро танқидий руҳда ўтди. Иштирокчилар келгусида бундай локайдлик, эътиборсизлик ва камчиликларга йул куймасликни ўз олдиларига максад килиб куйишди. Пленумда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Достон Зокиров

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

Танқидий-таҳлил барчамизни фаолликка чорлайди was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »