Танқидий таҳлил фаолият самарадорлигини оширади

19 Декабрь, 13:59 • Бухоро вилояти, Пленум, Янгиликлар • 202 марта кўрилди • Комментариев к записи Танқидий таҳлил фаолият самарадорлигини оширади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида пленумларнинг барчаси намунали ўтказилди. Уларда партиямиз аъзолари, ходимлар, депутатлар фаол иштирок этишди.

Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг VIII Пленуми қарори билан тасдиқланган дастури ижросини амалга ошириш бўйича календарь–режадаги ишларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳисоботлари эшитилди. Туман ва шаҳар Кенгаши томонидан эришилган ютуқлар қатори мавжуд камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан партия ходимлари, депутатлар ва шунингдек, партия аъзолари томонидан таклифлар киритилди. Биринчи масала юзасидан ҳар бир туман ва шаҳар Кенгаши раислари тўхталиб ўтар экан, фаолиятни янада ривожлантириш, устувор вазифаларни амалга оширишда эътиборли бўлиш лозимлигини айтишди. Шу билан бирга, депутатлар фаолиятидаги сусткашликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди ва халқ ишончини оқлаш учун депутатлардан масъулият ва фаоллик аталаб этилиши қайд этилди.

Пленумларнинг барчаси танқидий руҳда ўтиб, унда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Танқидий таҳлил фаолият самарадорлигини оширади was last modified: Декабрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »