“Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси оммалашмоқда

11 Декабрь, 10:35 • Наманган вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 206 марта кўрилди • Комментариев к записи “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси оммалашмоқда нет

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш институти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Зафаржон Худойбердиев очди ва олиб борди. У Президентимизнинг шу йил  21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда ободонлаштириш ишларининг янада ривожланишида, ўзаро ҳашар йўли билан атроф-муҳит озодалигини таъминлаш борасидаги вазифалар такомиллашишида муҳим аҳамият касб этганлигини алоҳида қайд этди. Айни пайтда мана шу ҳужжатлар асосида изчил иш ташкил этилаётганлиги боис, жойларда яхши натижаларга эришилмоқда. Бу борада тўпланган тажрибани кенг оммалаштириш, шу билан бирга мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш энг муҳим вазифалардан бўлиб қолмоқда.

Тадбирда сўз олган вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Исломжон Абдураҳимов, Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Фахриддин Абдуллаев, Наманган шаҳридаги “Шодибек” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Нуриддинов ва бошқалар ҳам мавзуга доир қизиқарли таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. Хусусан, аҳоли истиқомат жойларидаги экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини пухта йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Очиқ мулоқот қатнашчилари айниқса, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Болтабоевнинг чиқишини қизғин муҳокама қилдилар. Б.Болтабоев Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган «Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси ҳақида гапириб берди. Мазкур лойиҳа доирасида бошқа минтақаларда бўлгани каби вилоятимиз шаҳар ва қишлоқларида ҳам  ҳашарлар  ташкил       этилмоқда. Уларда  партия фаоллари, депутатлар, маҳалла фуқаролари, корхона, ташкилот   ва муассасалар вакиллари мунтазам қатнашмоқдалар. Бу борада вилоят марказида, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар,  «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлинмалари, “Ёшлар иттифоқи” вакиллари билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги яхши самара бермоқда.
            “Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар бўлими кенгаши раиси Анваржон Насриддинов:

— Эътиборга лойиқ томони шундаки, мазкур лойиҳани амалга ошириш «Адолат» СДП сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад-вазифаларга мос тушади. У атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишга кўмаклашади.  Фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни озода сақлашга  дахлдорлик ҳиссини кучайтириш,  уларни  атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга қаратилган ҳашарларга сафарбар этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу, ўз навбатида аҳолини, хусусан, ёшларни юрт ободлиги каби эзгу мақсад йўлида  бирлаштиришга кўмаклашади. Шунинг учун ҳаммамиз “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасини рўёбга чиқаришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим деб ўйлайман.

Очиқ мулоқот пировардида кун тартибидаги масала юзасидан ижтимоий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби.

“Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси оммалашмоқда was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »