Тозалик ва покизалик бор жойда барака бўлади

1 Декабрь, 18:03 • Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 141 марта кўрилди • Комментариев к записи Тозалик ва покизалик бор жойда барака бўлади нет

Куни  кеча Ўзбекистон  “Адолат”  СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Қибрай туманидаги  “Дўрмон” маҳалласи ҳамда 6-сонли умумтаълим мактабида  ҳашар ташкил қилинди.

Бундан кўзланган мақсад — Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган дастурларда ёшларнинг фаол иштирокига эътибор қаратилди. Шунингдек, партия атроф-муҳит тозалиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ўз саъй-ҳаракатларини амалга ошириб бормоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров туман ёшлари билан ёнма-ён ҳашар қилиш чоғида иштирокчиларга  ҳар бир инсон ўзининг маданияти билан атроф-муҳит ифлосланишини олдини олишга, ҳайвонот олами ва ўсимлик дунёси дахлсизлигини таъминлашга, жамоатчилик жойларида, яшаш ҳудудини озода сақлашда ўз ҳиссасини қўшиши ҳам бурч эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

 Ҳашар жараёнида тумандаги 6-умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари фаол қатнашишди.

 

Азамат Акрамов, Қибрай тумани Кенгаши раиси:

— “Адолат”СДП Тошкент вилояти  Кенгаши  ҳамда партиянинг Қибрай тумани Кенгаши билан ҳамкорликда  ўтказилган  мазкур ҳашарда, мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Қуриб қолган шоҳ-шаббалар, дарахтлар барглари ва турли  хил маиший чиқиндилар инсонлар саломатлигига зарар келтирмоқда. Мусаффо табиат учун олиб борилаётган амалий ишлар ёшларнинг экологик маданиятини янада оширишда аҳамиятлидир. Уларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиради.Тозалик жараёнида “Дўрмон” маҳалласи ҳамда 6-умумтаълим мактаби ҳудуди турли хил чиқиндилардан, дарахт баргларидан тозаланди.

Айтиш жоизки, бундай ҳашар кунларининг ташкил этилишини янада кенгайтириш, нафақат атроф-муҳитни гўзаллигини асраш балки, инсонлар саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам ўринлидир. Зеро, ёш авлод тарбиясида ўз юртини севиш ва уни покиза сақлаш , атроф-муҳитни авайлаш ҳар бир фуқаронинг энг асосий бурчидир.

Сарвиноз Риҳситиллаева, Қибрай тумани 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси:

— Партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан  ўтказилган  ҳашар, мен каби ёшларда энг аввало Ватанимга, ўз маҳалламга, таҳсил олаётган мактабимга бўлган муҳаббатимни янада оширди. Зеро, Ватан остонадан бошланади.Уни покиза сақлаш биз ёшларнинг бурчимиздир. Албатта, партия томонидан атроф-муҳитга қаратилаётган эътибор бесамар кетмайди. Зотан, тозалик йўлида барчамиз бирлашсакгина, юртимиз обод, ҳаётимиз чароғон бўлади.

Ҳашар якунида  фаол ёшларга партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Тозалик ва покизалик бор жойда барака бўлади was last modified: Декабрь 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »