Ўқув-семинардан катта таассурот

13 Декабрь, 14:44 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 57 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўқув-семинардан катта таассурот нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш – давр талаби” мавзусида бўлиб ўтган онлайн семинарда иштирок этиб, катта таассуротга эга бўлдим. Дарҳақиқат, бугунги кунда аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан бу борада қатор амалий ишлар қилинмоқда. Шунингдек, ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Адолатли қайнона” каби кўплаб кўрик-танловлар ҳам аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш баробарида, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантиришда, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида хизмат қилиб келмоқда. Бўлиб ўтган ушбу онлайн ўқув барча қатнашувчиларни аёлга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Зуҳра Ботированинг “Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги оширишнинг жамият тараққиётидаги долзарб аҳамияти” мавзусида қилган маърузалари барча аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини шакллантиришга хизмат қилди. Тўғри, орамизда баъзан ўз иқтидорини, истеъдодини яшириб келаётган аёллар йўқ эмас. Айни мана шу ҳолатни қўллаб-қувватловчилар сони ҳам жуда кўп. Аммо аёл – бу оддий уй бекаси эмас, унга жамият бунёдкори сифатида қараш лозим. У борки, олам мунавввар, у борки ҳаёт бор, у борки барча ислоҳотларда ривожланиш кузатилмоқда. Шунинг учун ҳам маърузадан келиб чиққан ҳолда нафақат партия ходимлари, балки барчамиз бу ишга жиддий ёндашишимиз ҳамда ёш қизларимизнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида кўмаклашишимиз керак.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси эксперти Жамила Шермуҳаммедованинг “Глобуллашув жараёнида хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш борасида халқаро тажриба” мавзусидаги маърузаларидан келиб чиққан ҳолда барча йиғилиш қатнашчилари катта маҳорат мактабини ўтагандек бўлди, гўё. Нутқда нотиқ халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда таққослар экан, албатта, ўзбек аёлларини янада фаол қилиб тарбиялаш, нафақат ёш қизларимизни, балки ўғил болаларни ҳам оилага, келажакка тайёрлаш зарурлигини таъкидлади. Бу эса шубҳасиз, жамиятда аёлларнинг ўз ўрнини эгаллашида эркакларнинг ҳам ҳиссаси борлигини кўрсатиб туради.

Никоҳ – бу икки инсоннинг бир бутунлиги, оиланинг дебочасидир. Аммо баъзан шундай инсонларни кўрамизки, улар бу муқаддас даргоҳга хиёнат қилишади, ўз вазифасига масъулият билан ёндашишмайди. Шунинг учун ҳам эрта никоҳдан ажралиб келаётганлар сони жуда кўп. Ушбу семинарда “Никоҳ шартномаси – оила мустаҳкамлигининг гарови” мавзусида нутқ сўзлаган Гулнора Иномжонава никоҳ шартномасини тузиш, бу эса ҳеч қандай салбий оқибатларга олиб келмаслиги борасида тўхталиб ўтди. Тўғри, баъзи оила эгалари бу масалага ижобий қарашмайди. Аммо маърузачи бунинг ҳеч қандай салбий оқибатлари йўқлигини мисоллар асосида изоҳлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходими Насиба Муҳиддинованинг чиқиши ҳам ўқув-семинар қатнашчиларининг инновацион билимини бойитишда хизмат қилди.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу ўқув-семинари барчамизда катта таассурот қолдирди. Аёлнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида имкон яратди. Ёш қизларни оилага тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз зарурлиги, улар учун ҳар доим шароит яратиб бериш лозимлиги таъкидланди.

Раъно Ҳамроева,

Партия аъзоси, “Адолатли қайнона”

кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби

Ўқув-семинардан катта таассурот was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »