Устувор вазифалар ижроси Пленум муҳокамасида

18 Декабрь, 11:25 • Пленум, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 103 марта кўрилди • Комментариев к записи Устувор вазифалар ижроси Пленум муҳокамасида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг IХ Пленуми йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши VIII Пленуми қарори билан тасдиқланган дастур ижроси муҳокама марказида бўлди.

Пленумда раислик қилувчи вилоят партия Кенгаши раиси М.Холдаров Юртбошимизнинг сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказган мазкур учрашуви партия ходимлари томонидан узоқ йиллардан бери кутилган воқеа сифатида янгича фаолиятга асос солганини эътироф этди.

Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан чиқарилаётган депутатлик сўровларининг натижадорлиги тобора ошиб бораётгани, халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари, доимий комиссия йиғилишларига масала ёки таклифлар киритилаётгани, мансабдор шахсларнинг ҳисобот эшитувларини ташкилланаётгани, депутатлар фаолияти ОАВда кенг ёритилаётгани — барчаси тизимга кўрсатилган катта эътиборнинг натижаси эканлиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Қувасой шаҳар партия Кенгаши раиси Дилобар Мирзаева маъруза ижроси доирасида Қувасой шаҳрида олиб борилган самарали фаолияти хусусида тўхталар экан, БПТларда олиб борилган видеоселектор моҳиятига қаратилган тарғибот, вилоятда депутатлар ва партия ходимлари учун ташкил этилган сиёсий ўқув, партия фаоллари билан маҳаллаларда ўтказилган ташвиқот ишлари ҳақида маълумот берди.

Шу билан бирга музокарада иштирок этаётган халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Дилором Бўрибекова ўз танқидий мулоҳазаларини баён этар экан, ушбу чора-тадбирлар режаси белгиланганига қарамай, унинг ижроси БПТларда тўлиқ таьминланмаётгани, бу борада айрим туман партия Кенгашлари раисларининг тажрибасизлиги ва сусткашликка йўл қўяётгани, партиянинг амалдаги лойиҳаларини самарали амалга оширмаслик, маҳаллалардаги сиёсий ўқувлар, “Адолат куни” тадбирлари, “Сайёр қабул”, “Адолат қабулхонаси” ишлари ва вилоят Кенгаши томонидан юборилган топшириқлар ўз вақтида таъминланмаётганини таъкидлади.

Пленум аъзолари юқорида билдирган эътирозлардан хулоса чиқарган ҳолда келгуси йилдаги ишларни қатъий тартиб асосида тизимли йўлга қўйиш ва ижро интизомига амал қилиниши бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Шоҳида Аббосова ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан туман Кенгаши ва унинг депутатлари олдида хали бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар кўп эканлиги, сайловчилар ва ечимини кутаётган масалалар борлигини унутмаслик, уларни амалга оширишда аъзолардан тортиб қуйи бўғинларгача биргаликда таклифлар, лойиҳалар ишлаб чиқишда давом этиш зарурлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда Кенгаш фаолиятига оид бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва музокаралар сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан Пленум аъзолари тегишли қарорлар қабул қилдилар.

Комила Исраилова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Устувор вазифалар ижроси Пленум муҳокамасида was last modified: Декабрь 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »