Ёшлар ўртасида сиёсий ўқув ўтказилди

6 Декабрь, 17:45 • Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 14 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар ўртасида сиёсий ўқув ўтказилди нет

Фуқароларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришда партиямизнинг бугунги кунда ўрни ва мавқеи ортиб бормоқда. Нафақат маҳаллалар ўртасида, балки ёшлар учун ҳам қатор намунали сиёсий ўқувлар ташкил қилиб келинмоқда. Бундан асосий мақсад — ёшларнинг сиёсий саводхонлигини оширишдан иборат.

Партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида Термиз Давлат Университети тарих факультетида факультет ёшлари иштирокида партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда депутатлар томонидан сиёсий ўқув ўтказилди. Унда ҳафта мобайнида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий янгиликлар,  қабул қилинган қарор ва фармонлар, жаҳонда юз бераётган сўнгги хабарлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳақида, ўтган ҳафтада партиямизнинг дастурий мақсад-вазифаларини рўёбга чиқарувчи инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор ва фармонлари ва шу сингари сиёсий маълумотлар, ҳафтанинг сиёсий воқеаларига доир хабарлар тақдим этилди.

Бахтиёр Сафаров, Ўзбекистон “Адолат”СДП Термиз шаҳар Кенгаши депутати, ТерДУ ўқитувчиси:

 Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган ушбу сиёсий ўқувда факультет ёшлари ўзларига керакли сиёсий маълумотга эга бўлишди. Хусусан, қабул қилинаётган янги қарор ва фармонлар, давлат раҳбарларининг ташрифлари ва шунга ўхшаган кўплаб сиёсий янгиликларнинг етказилиши ёшлар учун жуда катта имкониятдир. Тўғри, сиёсий янгиликларнинг барчаси ойнаи жаҳон орқали бериб борилади, аммо ҳамма ҳам уни кўришга ўзида вақт топмай қолиши мумкин. Айниқса, ёшларимизнинг кўпроқ вақти кутубхоналар, спорт тўгаракларида ўтади.

Шунинг учун, биз партия фаоллари томонидан олиб борилган ушбу сиёсий ўқув уларда катта таассуротлар қолдирди, юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди. Бу эса партия хайрихоҳларининг кўпайишиги олиб келмоқда.

Вализода Дарбандий, партия фаоли:  

 Айтиш жоизки,  вилоятимиз аҳлининг сиёсий саводхонлиги кун сайин ортиб бормоқда. Бунда эса Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни беқиёс. Биз лекторлар уларга ҳафта давомида бўлиб ўтган сиёсий янгиликларни етказиш орқали ўзимизнинг сиёсий билимларимизни ҳам бойитамиз. Қабул қилинаётган янги қарор ва фармонларни таништириш баробарида уларнинг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилиб ўтишга ҳаракат қилинмоқда. Партия томонидан ташкил этилган бугунги ёшлар учун ташкил этилган сиёсий ўқув  Университет ёшларининг сиёсий саводхонлиги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини ривожлантиришга асос бўлади десак, муболаға бўлмас.

Айтиш жоизки, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари партия ташаббускорлигида “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси остида ташкил қилиб келинадиган бундай сиёсий ўқувлар барчада қизиқиш уйғотиб, сиёсий билимни бойитишда имконият яратмоқда.

Шерали ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Термиз шаҳар Кенгаши раиси

Ёшлар ўртасида сиёсий ўқув ўтказилди was last modified: Декабрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »