Ёшларнинг сиёсий фаолигини ошириш йўлида

21 Декабрь, 18:37 • Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларнинг сиёсий фаолигини ошириш йўлида нет

Қибрай туманидаги 2-умумтаълим мактабида “Адолат” СДП туман Кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар“ лойиҳаси доирасида “Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш-жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, таълим муассасасининг ўқитувчи-педагоглари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга, конституцион ҳуқуқларининг таъминланишига, берилаётган имкониятлар, яратилаётган шарт-шароитларнинг аҳамиятига ва уларни қизиқтираётган масалаларнинг ечимига эътибор қаратилди.

Жорий йилда ҳам ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш, сиёсий фаоллигини ошириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова. – Ўсиб келаётган навқирон авлоднинг ҳуқуқий билимларини янада кенгайтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, давра суҳбати давомида ёшларнинг спортда, санъатда, фан олимпиадаларида эришаётган ютуқлари тингловчиларга ўрнак сифатида эътироф этилди. Шу билан бирга, бугунги кунда уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш алоҳида давлат эътиборида эканлиги таъкидланди.

Учрашув якунида йиғилганлар ўзларини таклиф ва истаклари билан ўртоқлашишди. Депутатга билдирилган муаммолар ўрганилиб, туманда ечим топишга келишиб олинди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ёшларнинг сиёсий фаолигини ошириш йўлида was last modified: Декабрь 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »