Юксак эътибор — бизни янада фаолликка чорлайди

11 Декабрь, 11:44 • Жиззах вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 169 марта кўрилди • Комментариев к записи Юксак эътибор — бизни янада фаолликка чорлайди нет

Конституция ҳар бир инсон, фуқаронинг ҳуқуқий хулқ-атворини белгилаб беради. Уни билмай туриб, ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди. Шу маънода, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатдир, десак, янглишмаймиз. Мамлакатимизда Асосий Қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас, албатта. Чунки, Конституция — барча қонунларнинг негизи бўлиб, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига мана 25 йил бўлди. Бош қомусимиз Юртимиздаги олий мақомдаги қонун сифатида давлат қиёфаси, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузилиши, бошқарувнинг демократик принциплари, жамият ривожланишининг стратегик йўналишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланиши ҳамда маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутади. Бир сўз билан айтганда, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиш, жаҳоннинг юксак тараққий этган давлатлари қаторига қўшилишда Асосий қомусимиз муҳим ўрин тутади. Шундай экан, улуғ мақсадларни амалга ошириш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини чуқур англаб олишимиз лозим.

Бош қомусимиз қабул қилинган кун 8 декабрь арафасида  Президентимиз фармонига кўра, асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларнинг “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланиши уларнинг ўз меҳнат фаолиятидаги шахсий масъулиятини ошишига хизмат қилади.  Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Жиззахда ўтказилган тантанали тадбирда Конституциямизнинг Ватанимиз тарихи, халқимиз ҳаёти, она юртимизнинг келажаги, тараққиётидаги беқиёс аҳамияти алоҳида қайд этилди. Тадбирда сўз олганлар асосий қонунимиз мустақиллик йилларида ҳуқуқий демократик давлат ҳамда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, халқимизнинг осуда ва фаровон турмушини таъминлашнинг бош кафолати бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидладилар. Тадбирда фаол ва ташаббускор, Ватан равнақи йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган инсонларга кўкрак нишонлари топширилди.

Тақдирланганлар қаторида партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари ва депутатлик гуруҳи аъзоларининг борлиги барча фаолларнинг қувончига қувонч қўшди десак, муболаға бўлмайди.

Жиззахда яшаб фаолият кўрсатаётган ҳамюртларимизнинг ана шу эътирофга лойиқ кўрилганлиги инсон шаъни ва қадр-қимматини юксалтириш йўлидаги юксак эътибор наъмунасидир.

Ориф ШУКУРОВ,

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил”

кўкрак нишони соҳиби

Юксак эътибор — бизни янада фаолликка чорлайди was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »