Юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда

30 Декабрь, 11:19 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 40 марта кўрилди • Комментариев к записи Юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлар фаоллари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил этиб, мулоқотлар олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳлари аъзоларининг аҳоли орасига кириб бориб, улар билан самимий мулоқотлар ўтказишлари натижасида одамларнинг кундалик ҳаёт тарзида учраётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ижобий ечим топишига кўмаклашилаётган бўлса, мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳияти оддий ва содда тилда аҳоли кенг қатламига етказилмоқда.

Партия Нукус шаҳар Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жорий йил 27 декабрь кунги сайловчилар билан ўтказилган мулоқот давомида Нукус шаҳридаги «Шымбай шайхана” маҳалла фуқаролар йиғини ва унинг ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилиб, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиши даражаси ўрганилди.

Фуқаролар томонидан “Ипак йўли” ва “Мажнун тол” кўчалари чорраҳасидан бошлаб “Ерназар Алакўз” кўчасигача бўлган масофани асфальтлаш масаласи ўртага ташланди.

Ушбу масала юзасидан халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Яхшибека Абдуллаева Нукус шахар ҳокимлигига депутат сўрови билан мурожаат қилди.

Партия Чимбой туман Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Чимбой туманидаги “Таза жол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилганда ҚФЙ ҳудудида жойлашган 14 та хонадонга ташриф буюрилиб, 40 нафарга яқин фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, кузги экиндан бўшаган томорқа майдонларини баҳорга таёрлаш, маҳаллий ўғитлар билан ернинг ҳосилдорлигини оширишга доир маслаҳатлар берилиб, давлатимиз раҳбарининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида ердан унумли фойдаланиш” тўғрисидаги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, Бахтиёр Бекниязовнинг уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратиш ҳақида саволларига халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Д.Нуримбетов ва туман Архитектура бўлими ходими А.Жаксымуратовлар томонидан, Амангелди Алламуратовга бухгалтер мутахассислиги бўйича ишга жойлашиши учун туман бандликга кўмаклашиш марказига ҳужжатларини топшириши тўғрисида халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати С.Абдиева томонидан маълумотлар берилди.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий

Кенгаши бош мутахассиси

Юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда was last modified: Январь 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »