Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови

14 Декабрь, 17:47 • Қорақалпоғистон Республикаси, Пленум, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди.

Пленум ишида партия туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаси юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режасининг ижроси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаевнинг маърузасида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятига оид мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқи, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши олдига ҳам юксак масъулиятли вазифаларни белгилаб берди.

Давлатимиз раҳбарининг парламент ва сиёсий партиялар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган танқидий-таҳлилий-тавсиявий маърузаси партиянинг бошланғич ташкилотларидан тортиб барча туман ва шаҳар даражасидаги тузилмаларида чуқур ва танқидий нуқтаи назардан ўрганилди ва маърузадан келиб чиқиб, партия олдида турган долзарб вазифалар юзасидан партия Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг ўткан пленум мажлисида чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

Ушбу режа асосида Нукус шаҳри барча туманларда уюшмаган аҳоли билан мулоқотларни янада жонлантириш хусусан, уюшмаган ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларда сиёсий ўқувлар ўтказилиб келинмоқда.

Бугунги кунга қадар жами 4000 га яқин маҳаллада сиёсий ўқувлар ташкил қилинган бўлиб, унда 50 мингтага яқин фуқароларнинг иштирок этиши уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини янада ошириб боришлари ҳамда мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва дунёда руй бераётган янгиликлардан мунтазам танишиб боришлари учун катта имконият бўлди.

Бундан ташқари, жойлардаги аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича амалий ёрдам беришни тизимли йўлга қўйиш мақсадида партия фаоллари ва депутатларни жалб қилган ҳолда ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари тумандаги битта маҳаллага борилиб, хонадонма-хонадон юриб, улар билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш йўлга қўйилди. Бунда қанчадан-қанча фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг айрим муаммолари маҳаллий кенгаш депутатларимиз орқали ўз ечимини топган бўлса, айрим фуқароларимизга тегишли ташкилотлар орқали ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ёрдам берилди.

Ҳозирги кунга қадар жойларда тузилган ишчи гуруҳ аъзолари жами 500 га яқин маҳаллада бўлиб, 15 минг фуқаро билан мулоқот ўрнатган.

Шундан 300 дан ортиқ фуқаронинг мурожаатлари тегишли ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўз ечимини топган бўлса, қолган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали муаммоларига ечим топишда ёрдам берилди.

Лекин, Шўманай, Элликқалъа, Қораўзак ва Қўнғирот туман Кенгашларида муаммоларнинг депутатлар кўмагида ечим топмаётганлиги бу депутатларнинг жойлардаги мулоқотларда умуман иштирок этмаёганлигини билдиради.

Президентимиз маърузалари асосида қабул қилинган чора-тадбирлар дастури асосида туман (шаҳар) Кенгашлари ва БПТ раисларининг партиянинг дастурий вазифаларини амалга оширишга қаратилган билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ошириб бориш мақсадида улар учун 60 га яқин сиёсий ўқувлар ташкил этилган.

Партиянинг фаол, сиёсий билим ва маҳоратга эга кадрлари айниқса, хотин-қизлар ҳамда ёш кадрлар орасидан давлат ҳокимияти бошқарув органлари масъул лавозимларига “Истиқболли кадрлар заҳираси” тўлиқ шакиллантирилган.

Бунда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган “Аёллар қаноти” ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари аъзолари ҳам эътиборга олинган.

Давлат бошқаруви органлари худудий тузилмалари билан ишлаш, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини урнатиш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг роли ва таъсири сезиларли тарзда кучайди.

Партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ҳар бир туман (шаҳар)даги соғлиқни сақлаш муассасалари ўрганилиб, ундаги мавжуд муаммолар аниқланиб ва ечими юзасидан фақат Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг доимий комиссиясида масала кўриб чиқилди.

Партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида шаҳар ва туманлардаги мавжуд мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларидаги синфларда ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизмат, мажбурий дори-дармон воситалари билан таъминланганлиги, “Манту” синамаси ва бошқа эмлашлар ҳолати шунингдек, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилди.

Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати барча шаҳар ва туманларда тўлиқ ўрганилиб, мавжуд муаммолар ечими юзасидан 7 та доимий комиссияга, 3 та сессия мажлисларига масала киритилди.

Партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг архивлари ўрганилди ва аниқланган камчиликларнинг ечими юзасидан 4 та доимий комиссия мажлисига ҳамда 4 та сессия мажлисига масала киритилди.

«Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови» лойиҳаси доирасида эса жойларда автомовиль ва пиёдалар йўлларининг аҳволи атрофлича урганилмоқда ва аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш орқали муаммоларнинг ечимлари аниқланмоқда. Ундаги аниқланган мавжуд муаммолар ва унинг ечими юзасидан фақат битта Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши доимий комиссияси мажлисида масала кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси томонидан туман (шаҳар)лардаги касб-ҳунар коллежларида ўқитиш тизимининг таълим стандартларига мослиги ҳолатини ўрганиш ва мавжуд ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ўрта-махсус касбий таълим бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тингланган.

Шунингдек, фракция ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Кадрлар таёрлаш миллий дастури ва Таълим тўғрисида”ги қонуннинг ижроси тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилган.

Четга кетиб ишлашга мойиллиги бор уюшмаган ёшларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида партия депутатлари, туман ҳокимларининг ёшлар масаласи бўйича ўринбосарлари, туман меҳнат бўлими, туман Ёшлар иттифоқи ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида мазкур ёшлар билан жорий йилнинг август ойида барча туманларда учрашувлар ташкил қилинди.

Дауытбай Қурбаниязов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари:

Биз маҳаллий Кенгаш депутатлари кўпроқ электорат билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борадиган, уларнинг тилак-истакларини Олий Мажлисдаги фракциямизга етказувчи кўприк вазифасини ўташимиз, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ҳисобга олиб, электоратимиз манфаатларидан келиб чиқиб қонунчилик ташаббуслари билан чиқишимиз зарурлиги тўғрисида давлатимиз раҳбари ўз маърузаларида алоҳида таъкидлаган эди.

Биз бугунга қадар, сайловчиларимиз билан бўлаётган мулоқотларимизда ушбу вазифаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Лекин бугунги Пленумда келтирилган рақамлар билан фактлар бизни асло қониқтирмайди.

Электоратимиз манфаатларидан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликлари ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолиятини янада чуқур таҳлил қилиб боришимиз, депутатлик назоратини йўлга қуйишимиз зарур.

Илҳам Полвонов, Амударё туман партия Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати:

— Йиғилишда, давлатимиз раҳбари томонидан, бугун замоннинг ўзи барчамиздан, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатишни талаб этаётганлиги, фаолиятимизда йўл қуйилаётган камчиликлар, яъни ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда аниқ ташаббуслар етишмаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилганлигини ҳисобга олиб, чора-тадбирлар режасини белгилаб олган эдик.

Тан олишимиз керак Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари ва сессияси кун тартибига масала олиб чиқишда жонланиш кузатилди, бу дегани мақсадга эришилди дегани эмас, партия иши тўхтовсиз мавсум ёки вақт танламасдан давом этадиган иш эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак.

Пленумда амалга оширилган ишлар билан қатор, йўл қўйилган камчиликларни ҳам бартараф этиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Мамит Асқаров, партия фахрийси:

— Бугунги Пленумда иштирок этар эканман, илгари сурилаётган вазифалар ва уларнинг ижроси буйича аниқ механизмларнинг белгиланишини кўриб, бугун ҳақиқий маънода ишлайдиган вақт келганлигини, имкониятлар етарли эканлигини сездим.

Ҳақиқатдан ҳам ишланган ҳар қандай эзгу иш сайловчи эътиборидан четда қолмайди, сайловчи ишончини қозониш орқалигина партия обрўси юксалиб бориши мумкин.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, пленумда партия ҳудудий Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашларининг ўткан даврдаги фаолиятига танқидий таҳлилда баҳо берилди.

Жорий йилда партия томонидан амалга оширилган айрим лойиҳаларни келгуси йилда ҳам давом эттиришга келишиб олинди.

Пленумда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходими А.Эгамқулов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Шарипа ТОРЕШОВА,

 Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши бош мутахассиси

Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови was last modified: Декабрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »