Жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида…

7 Декабрь, 11:54 • Бухоро вилояти, Жамият, Янгиликлар • 12 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида… нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, туманлар кесимида жиноятларнинг олдини олиш борасида алоҳида чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Қатор маҳаллаларда профилактик тадбирларнинг самарадорлиги етарли даражада таъминланмагани, ҳуқуқ-тартибот идораларининг жамоатчилик билан ҳамкорлиги талаб даражасида йўлга қўйилмагани, бу эса айрим турдаги оғир жиноятлар содир этилишига сабаб бўлгани ҳам ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг кўпайишига асос бўлмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида содир этилган қотиллик жиноятларининг 165 таси эр-хотин ва қайнона-келинлар ўртасида, 66 таси қўни-қўшнилар ўртасида оддийгина маиший келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан. Маҳаллаларда фаолият юритаётган посбонларнинг кўп ҳолларда салоҳияти, билим ва малакаси талабга жавоб бермаслиги, бундай вазифага фидойи ёшлар сафарбар этилмаётгани, рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилмагани сабабли ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда посбонлар иштироки сезилмаётгани, фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни кескин камайтиришга эришилмаётгани, аёллар томонидан жиноят содир этиш ҳолатларига барҳам берилмаётгани, айниқса жиноятга қўл урганларнинг учдан бир қисмини ёшлар ташкил этаётгани ташвишланарли ҳол дир.

         Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада  Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича  маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла раиси, оқсоқоллар, маҳалла фаоллари, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, психолог, участка нозирларидан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

         Бухоро шаҳаридаги 54-“Лоша” маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида ҳам мана шундай ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

      Бухоро шаҳаридаги 54-“Лоша” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мухтор Холиқов:

— Ишчи гуруҳ аъзолари билан тузилган “Йўл харитаси” га асосан ҳар куни маҳалламиздаги кам таъминланган, имконияти чекланган аъзоси бор, нотинч  оилалар ва жазони ўтаб келган фуқароларнинг хонадонларига бирма бир кириб, уларнинг муаммолари чуқур ўрганилмоқда ҳамда таҳлил қилинмоқда. Куни кеча маҳалламизда  уюшмаган ёшлар, ота-оналар, ёш келинлар, қайноналар иштирокида катта учрашув ташкил этилди. Учрашувда имом хатиб, психолог, маҳалла оқсоқоллари жиноятчиликнинг келиб чиқишига олиб келаётган сабабалар ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган ишлар тўғрисида фуқароларимиз билан фикрлашдилар. Давлат раҳбаримиз таъкидлаганларидек, жиноятчиликнинг олдини олишда энг муҳим омиллардан бири бу ишсизликни бартараф этиш масаласига алоҳида эътибор қаратишдир.  Ушбу муаммони бартараф этмай туриб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кўзланган натижаларга эришиб бўлмайди, албатта. Шу сабабли ҳам ҳудудимизда тадбиркорлик субъектларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини барпо этишга кўмаклашиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлашга имконият яратиш бўйича аниқ ишларни амалга ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.

Юртимизда аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, бошқа ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ҳаракатлар бошлангани, янги тизим яратилгани ижобий натижалар бермоқда. Аммо маҳаллаларимиз обод, аҳолимиз фаровон, оилаларимиз тинч бўлиши учун барчамиз дахлдор эканлигимизни унутмаслигимиз лозим.

халқ депутатлари Бухоро шаҳар

Кенгаши депутати Д.Ҳамдамова

Жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида… was last modified: Декабрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »