Аҳоли билан мулоқотлар давом этмоқда

18 Январь, 12:10 • Депутатлик гуруҳи, Жиззах вилояти, Фракция, Янгиликлар • 105 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли билан мулоқотлар давом этмоқда нет

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларидан тузилган ишчи гуруҳнинг Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги билан яқиндан танишиш, 2018 йилга мўлжалланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳасини кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиш борасидаги ишлари давом этмоқда.

Маҳаллаларда, муассаса ва ташкилотларда фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар уюштириш, ҳудудларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва  ҳал қилиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олиш, жойларда ислоҳотларнинг бориши, қабул қилинаётган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов тумандаги Мустақиллик МФЙга ташриф буюрди.

– Мамлакатимиздаги демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, халқимизнинг маънавий тараққиёти, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз тинчлигини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бизнинг маҳалламиз фуқаролари ҳам бу борада ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Албатта, ютуқларимиз билан бир қаторда бир қанча камчиликларимиз ҳам бор, — дейди Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Моҳидил Абдуллаева. Маҳалламиздаги кам таъминланган оила вакилларини, хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик цехлари, турли ҳил мебел ясаш устахоналари очишни, фарзандларимиз мактабга борадиган йўлларни асфалт қилишни режалаштирганмиз.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов ва ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги 2 ва 20 мактабларга ҳамда 5 мактабгача таълим муассасасига ташриф буюришди. Мактаблардаги ўқувчиларнинг кунлик йўқламаси ва мактаб формасининг яхши йўлга қўйилганлиги қаттиқ назорат қилиниши эътироф этилди. Ўрганиш жараёнида тумандаги 5 мактабгача таълим муассасасининг фаолияти ҳам қониқарли деб топилди.

– Муассасамизда болажонларимизнинг яхши тарбия топишлари учун туман ҳокимлиги томонидан етарлича шарт-шароитлар яратиб берилган.
Куз-қиш мавсумида иситиш тизимини яхшилаш бўйича барча чоралар кўрилган, — дейди 5 мактабгача таълим муассасаси раҳбари Гуля Аналбаева.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Т. Абдусатторов:

– Биринчи галда фуқаролар билан жонли мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлашга ва ижобий ҳал этишга эътибор қаратилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқароларимизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни қизғин
қўллаб-қувватлаётганликлари эътиборлидир.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

Аҳоли билан мулоқотлар давом этмоқда was last modified: Январь 18th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »