Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал қилинмоқда

29 Январь, 14:52 • Фарғона вилояти, Янгиликлар • 56 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал қилинмоқда нет

Аввалги хабарларимизда Фарғона туманидаги 55-умумий ўрта таълим мактаби ўқув биносининг том қисмига жиддий шикаст етиб, шиферларнинг асосий қисми кўчиб тушгани ва партиямизнинг Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Абдулҳай Тошматов ушбу муаммони депутатлик сўрови орқали ижобий ҳал этгани тўғрисида хабар берган эдик.

Айни шу кунларда депутатимиз яна бир ҳайрли ишга кўл урди. “Ёшларобод” қишлоғи аҳолисининг мурожаатига асосан, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Абдулҳай Тошматов тумандаги “Беруний” маҳалласида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркор — Қурбонали Райимбердиев билан ҳамкорликда “Ёшларобод” ва “Янбароқ” қишлоғини боғлаб турувчи катта канал устидан машиналар ва пиёда йўловчилар учун йўл вазифасини бажара оладиган кўприк қуришга келишдилар ва маҳалла дуосини олиб ишни бошлаб юбордилар. Бу эзгу ишни амалга оширишда маҳалла ахли ва фаоллари ҳам бажонудил иштирок этдилар ва  катта ҳашар ташкиллаштириб, қурилишга бош-қош бўлдилар.

Тўлқин Нишонов, “Ёшларбод” қишлоғи фаоли:

“Йил бошиданоқ қишлоғимизда янги кўприк қурилишини эшитиб, ёшу – қари жудаям хурсанд бўлдик. Биз ҳам иш қуролимизни олиб, ҳашарга чоғландик. Мурожаатимизга “лаббай” деб жавоб берган депутатимиздан ҳозирда барча миннатдор. Бу кўприк хали қишлоғимизга кўп хизмат қилади ва кутилмаган автоҳалокатларни олдини олади.”

Савобли ишларни  бажаришдан чарчамай, элига беминнат хизмат қилаётган депутатга биз ҳам туман аҳолиси номидан миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Нодирбек КАРИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона туман Кенгаши раиси

Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал қилинмоқда was last modified: Январь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »