Қачонгача саллани деса, биратўла каллани оламиз

16 Январь, 18:26 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 194 марта кўрилди • Комментариев к записи Қачонгача саллани деса, биратўла каллани оламиз нет

Ҳовлиқма, қилаётган ишининг орқа олдини ўйламайдиган кишилар кўпинча жамиятга фойда келтираяпман, деб хато қилишади. Ундайларга нисбатан халқимизда чиройли ибора бор – “Саллани келтир, дейишса биратўла каллани олиб келишади”. Ҳа кундалик ҳаётимизда бундай кишиларни кўплаб учратишимиз мумкин.

Масалан, “Марказгаз таъминот” УК “Самарқандшаҳаргаз” филиалида газ назоратчиси бўлиб ишлайдиган С.Ҳожиевни шундайлар сирасига бемалол киритиш мумкин. Топшириқ бўлгач, у ўзи назорат қиладиган Самарқанд шаҳри Қадоқчилар кўчасидаги хонадонларга бориб, газдан қарзи бор деб билганларини бирин-кетин тармоқдан уза бошлади. Жумладан, 8-уйда яшовчи Ю.Салимовнинг хонадонидаги газ ўлчагичнинг пломбаси бузилган, дея ундан 4 млн сўм жарима тулашларини талаб қилди. Аслида эса Салимовлар хонадонидан уч киши ўзи, ўғли ва келини ҳар ойда, мунтазам 150 минг сўмдан газ тўловларини тўлаб боришаркан. Бундай қарздорлик қаёқдан пайдо бўлди?

Назоратчи кейинги гал  келганида, ҳеч кимнинг гапига қулоқ тутмай, хонадонни газ тармоғидан узиб кетди. Шундан сўнг Ю.Салимов газ идорасига келиб яна бир бор ҳисобини текширди. Унга бу ерда ҳам қарзингиз йўқ, дея маълумотнома беришди. Маълумотнома С.Ҳожиевга тақдим этилди. Шундан сўнг ҳам бўлиб ўтган воқеаларга қарамасдан хонадон газ тармоғига улаб берилмагач, фуқаро халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳига мурожаат қилди.

Мурожаат асосида халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлари, вилоят истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федератцияси ходимиларининг аралашувидан сўнг вазият мутасадди мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди. Натижада,  Ю.Салимов қарздор эмас, аксинча, 363 минг сўмдан зиёдроқ олдиндан тўлови борлиги  маълум бўлиб қолди. Бунга нима дейсиз? Албатта ҳақиқат қарор топди, истеъмолчи ҳуқуқи тикланди. Аммо қанча асаббузарлик, саргардонликлар эвазига! Биргина назоратчининг ўзбошимчалик билан қилган ҳатти – ҳаракатини деб, кишилар баъзи идораларга ишончини йўқотиб бораётганлиги айни ҳақиқат! Бу ҳақда яна бир бор ўйлаб кўриш керак.

Инобат ҲАСАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Қачонгача саллани деса, биратўла каллани оламиз was last modified: Январь 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »