Партиямиз фаоллари қайноналар кенгашида

10 Январь, 15:16 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 178 марта кўрилди • Комментариев к записи Партиямиз фаоллари қайноналар кенгашида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман ташкилоти томонидан Партиянинг бир қатор лойиҳалари доирасида турли тадбир ва учрашувлар кўрик танловлар олиб борилмоқда. Ўтган 2017 йил давомида партиянинг 15 лойиҳаси доирасида туман ташкилоти ташаббуси билан тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, партия депутатлик гуруҳлари томонидан “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлиги гарови”, “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича туман Кенгаши сессияларига масалалар киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг ҳар бир лойиҳаси замирида инсон манфаати, қонун устуворлиги, ёшларни ташаббусга, ватанга садоқат билан тарбиялаш ғоялари ётади.  Партиянинг Аёллар қаноти Кенгаши томонидан “Адолатли қайнона” кўрик – танловининг ташкил этилиши ҳам партияга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, барча соҳаларда ҳаммага намуна бўла оладиган аёлларни аниқлаш, уларни ташаббускорлик ва ижодкорлик қобилиятларини рағбатлантириб бориш, партия тизимида адолат ва умуминсоний қадриятларни ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, оилаларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, адолат тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида ташкил этилганлиги фикримиз тасдиғидир. Сўзларимиз тасдиғи сифатида “Адолатли қайнона” кўрик – танловининг Шовот туман босқичи ғолиби вилоят босқичида эса “Энг оқила қайнона” наминацияси соҳибаси Марямжон Ражабова ўзи яшаётган “Замондош” МФЙнинг энг наъмунали ва оқила қайнонаси деп топилиб ҳозирда маҳалланинг Қайноналар кенгаши раиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

-“Ҳар бир она фарзандини бахтли бўлишини истайди. Бироқ, айрим ҳолларда ҳаётий тажриба мавжуд бўлса-да, уларда билим даражаси етарли бўлмасилиги натижасида оилада тушунмовчиликлар, кўнгилсизликлар келиб чиқади. Кенгашимиз ҳам айнан мана шундай вазиятларни олдини олиш, бўлажак қайноналарга тўғри маслаҳатлар бериш, оналарда оиладаги муҳитни тўғри изга солиш учун керакли бўлган кўникмаларни шакллантириш билан шуғулланади”, — дейди Марямжон Ражабова.

Мана шундай ўтказилган ҳар қандай тадбир ва кўрик-танловларда иштирок этган партиямиз фаоллари ўз ҳудуди ва жамиятда муносиб ўрнини топмоқда.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шовот туман Кенгаши раиси

Партиямиз фаоллари қайноналар кенгашида was last modified: Январь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »