Қалбимизда мангу барҳаёт

30 Январь, 18:23 • Сирдарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 28 марта кўрилди • Комментариев к записи Қалбимизда мангу барҳаёт нет

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек давлатчилигининг асосчиси ва мамлакатимиз сиёсий тизимини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган шахсдир. У демократия принципларининг амалга оширилишини таъминлаб, кўппартиявийликни, сиёсий ғоялар ва нуқтаи назарлар рақобатини ривожлантиришнинг изчил тарафдори бўлганлиги барчамизга маълум.

Мамлакатимиз Биринчи Президентининг миллий қонунчилигимиз қарор топиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси ҳам беқиёсдир. Ислом Каримов Юртимиз мустақиллигининг пойдеворини яратиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, бутун жаҳонда “ўзбек модели” деб номланган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан шахс сифатида дунё саҳнасида танилган.

Бугун мамлакат бўйлаб кенг нишонланаётган Биринчи Президент, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини Ховосликлар ҳам муносиб қаршиладилар. Партиянинг Ховос бирлашган тармоқ шифохонаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти жойлашган бинода сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда қуйи бўғин ташкилотининг 115 нафар аъзолари иштирок этишди. Йиғилишда сўз олган туман Кенгаш раиси Ғойибназар Райимназаров тадбирнинг мазмун моҳияти, долзарблиги ва асосий мақсади билан таништирар экан, қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди:

— “Ислом Каримов нафақат Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, балки мутлақо янги ўзбек давлатининг асосчиси деб айтсак ўринли бўлади. Эндигина дунё юзини кўраётган мустақил давлатни оёққа қўйиш, барча қийинчиликларга қарамай, уни юксак маънавиятини юксалтиришда катта имкониятлар яратиш, юртни тинч тотувликда асрашдек буюк хизматларини барчамиз қадрлаймиз ва фахрланамиз”

Тадбир давомида партия “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Хурсаной Муқумова, Азиза Назарова ва Дилноза Абдурасуловаларнинг Биринчи Президентимиз хотирасига бағишлаб ёзган шеърлари иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди.

Тадбир якунида қатнашчилар эътиборига Ислом Каримовнинг Юртимизда чорак аср давомида амалга оширган ишларига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.

Ноила БЕКНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ховос туман Кенгаши ижрочи котиби

Қалбимизда мангу барҳаёт was last modified: Январь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »