Ҳамжиҳатлик янги марралар сари етаклайди

4 Январь, 16:59 • Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 159 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳамжиҳатлик янги марралар сари етаклайди нет

Партия ташкилотининг жамиятда тутган ўрни, етакчининг салоҳияти, юксак маънавияти, маданияти, сиёсий ва ҳуқуқий билими, ташаббускорлиги, айниқса, унинг омма орасидаги ҳурмат-эътибори қай даражада эканига боғлиқ. Бу борадаги фикр ва мулоҳазалар Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ўтказиладиган ҳар бир партиявий йиғилишларда чуқур эътиборга олинади.

Куни-кеча партиянинг вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари фаоллари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам ана шу масалага чуқур эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида вилоят ташкилоти фаолиятига яна бир назар ташланди. Ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар муҳокама этилди. Тадбир аввалида вилоят Кенгаши раиси Икрам Абдуллаев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни кириб келган янги — 2018 йил билан қизғин табриклади. Партиямиз фаолиятига муваффақият тилади. Шунингдек, нутқ давомида шаҳар ва туман ташкилотлари томонидан барча йўналишлар доирасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чоралари тўғрисида сўз юритди. Жамоанинг ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш борасида таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Фарруҳбек Худайберганов, Хива туман Кенгаши раиси:

– Фаолиятимни бошлаганимга эндигина бир ой тўлади. Жамоанинг аҳиллиги, ҳамфикр ва маслакдош экани ҳамда ундаги тартиб-интизомнинг шакллангани эътиборимни тортди. Бундан илҳомланиб, партиянинг Хива туман Кенгашини илғор Кенгашлар сафига қўшишга қарор қилдим. Бу жамоани кўриб куч-бирликда эканига яна бир бора амин бўлдим. Жамоамдан фахрланаман.

Шундан сўнг йиғилишнинг партия етакчиларини рағбатлантириш қисмига ўтилди. Унда Урганч шаҳар ташкилоти фаол аъзолар сонини оширишдаги, Хонқа туман ташкилоти партиянинг лойиҳаларини сифатли бажаргани, Боғот туман ташкилоти фаолиятини ОАВ орқали самарали ёритгани, Шовот туман ташкилоти депутатлар билан намунали ҳамкорликни йўлга қўйгани, Янгибозор туман ташкилоти ёшлар билан ишлаш тизимини тўла шакллантиригани, Хазарасп туман ташкилоти аъзолик бадали тушумини ортиғи билан бажаргани, Янгиариқ, Урганч, Гурлан туман ташкилотлари партиянинг дастурий ғояларини омма орасидаги фаол тарғиботи учун вилоят Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Йиғилиш сўнгида жорий йилда йўл қўйилган нуқсонларни қайта такрорламасликка ва камчиликларни бартараф этиш чоралари ҳамда жамоанинг аҳиллигини янада ошириш юзасидан келишиб олинди. Ўзаро қизғин табриклар иштирокчиларга байрамона кўтаринкилик бағишлади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ҳамжиҳатлик янги марралар сари етаклайди was last modified: Январь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »