Андижонлик “адолатчи”ларнинг таклифи сессияда мақулланди

20 Январь, 10:50 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 176 марта кўрилди • Комментариев к записи Андижонлик “адолатчи”ларнинг таклифи сессияда мақулланди нет

Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилган тақдирда уларнинг архив ҳужжатлари белгиланган тартибда тегишли давлат архивларига берилиши лозим. Бироқ кейинги вақтда бу иш маълум маънода эътибордан четда қолаётганди. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида бу долзарб вазифалардан бирига айлангани бежиз эмас.

Айни шу мақсадда Андижонда маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб,  давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни архив муассасаларига топшириш, ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш холатлари ўрганилди. Давлат архивлари ва идоравий архивларда жамоатчилик назорати тартибида иш олиб борилди. Ўз навбатида идоравий архивларни белгиланган тартибда фаолият юритаётганлиги, ҳудудий давлат архиви муассасаларининг моддий техник базаси, жойлашган биноси ва унда яратилган шароитлар ишчи гуруҳларнинг эътиборидан четда қолмади.

2012-2017 йилларда вилоятдаги  тугатилган ташкилотларнинг 321 тасининг ҳужжатлари архив муассасаларида тўла сақланмоқда. Бироқ кўплаб фаолияти тўхтатилган корхоналарнинг ҳужжатлари архивларда мавжуд эмас.

Андижон туманидаги фаолияти тугатилган 264 та хўжалик юритувчи субъектдан 174 таси томонидан  давлат архивига ҳужжатлар  топширилган. Балиқчи, Қўрғонтепа, Пахтаобод ва Шахрихон туманларидаги холат бундан ҳам ачинарли. Корхона ва ташкилот раҳбарларининг лоқайдлиги, зиммасидаги масъулиятни хис этмаганлиги сабаб юқоридаги қонун ҳужжатларига амал қилинмаган. Натижада фуқаролар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатлар йўқолиб боряпти. Фуқаролар зарурат туғилганда кўп йиллик меҳнатини тасдиқловчи маълумотларни топишида муаммоларни юзага келтиради.

Ўрганилган ташкилотларнинг 47 тасидаги  идоравий архивлари талаб даражасида ташкил этилган. Уларнинг 31 таси бюджет, 16 таси хўжалик юритувчи субъектлар. Энг муҳими, ана шу  ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилган вазифани тўла адо этмоқдалар.  50 та ташкилотдаги идоравий архивнинг талаб даражасида эмаслиги, 40 та ташкилотда ҳужжатларни сақлаш учун хатто темир шкаф мавжуд эмаслигини қандай баҳолаш мумкин. Ишчи гуруҳи томонидан камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш билан бирга керакли тавсиялар берилди. Архив идоралари билан ҳамкорликда ишламаётган 33 та ташкилот раҳбарларининг ҳам масъулияти оширилди.

-Юкоридагилардан келиб чиқиб, бу масала халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясига киритилди, — дейди халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Зухрахон Комилова, — Депутатлар бу чинданда долзарб масала эканлиги сабаб бизни қўллаб-қувватлаб, ўз таклифларини билдирдилар. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 2018 йил 1 июнга қадар тизимдаги мавжуд камчиликлар ўз ечимни топиши кўрсатиб ўтилди.

Архив бугунни эрта билан боғловчи восита. Шундай экан унинг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳар биримиздан масъулият талаб этади. Шу сабаб ҳудудларда бу борада олиб борилаётган ишларни ўрганиш давом этмоқда.

Малохатхон МУСАЕВА,

           Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

раиси вазифасини бажарувчи

 

Андижонлик “адолатчи”ларнинг таклифи сессияда мақулланди was last modified: Январь 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »