Ҳар биримиз доим фаол бўлмоғимиз керак

29 Январь, 17:07 • Бухоро вилояти, Депутатлик гуруҳи, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 125 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар биримиз доим фаол бўлмоғимиз керак нет

Партия ходимлари ўз фаолиятини кўрсата олиши учун аввало, масъулиятли ва интилувчан бўлмоғи керак. Энг муҳими, ҳар бир қилинадиган ишининг натижаси ижобий бўлишига ҳаракат қилиши даркор. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари “ишлаган имкон топар” иборасини шиор этган ҳолда ўз фаолиятига эътибор билан ёндашиб келмоқда. Партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов бошчилигида тузилган туман вакиллари бириктирилган жойларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб, партия лойиҳалари доирасида тарғибот тадбирларини ташкил этиб келишмоқда.

Ҳар бир партия вилоят Кенгаши ходимлари туман ва шаҳар Кенгаш фаолиятларини ўрганишар экан, дастлаб мавжуд муаммолар юзасидан муҳокамалар ўтказиб, уларни бартараф этиш мақсадида ўз таклиф ва тавсияларини бериб келишмоқда.

Партия Шофиркон туман Кенгашида бўлган партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Моҳигул Абдуллаева туман Кенгашига аъзоларни қабул қилиш ва уларни электрон дастурга киритишни қай даражада амалга ошириб келаётганлигини таҳлил қилган бўлса, Олот туман Кенгашида бўлган партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Собир Ботиров эса ҳар бир ҳужжатнинг йиғма жилди билан қизиқди ҳамда улардаги камчиликларни бартараф этиб бориш учун ўз тавсияларини билдирди. Партиянинг Когон туман ва Когон шаҳар Кенгашларини ўрганган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Ҳамдамова ҳам туман ва шаҳар Кенгашининг депутатлик гуруҳи фаолиятлари билан танишиб чиқди. Депутатларнинг фаолиятида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, сўровларнинг жавобсизлигига эътиборсизлик билан ёндашиб келаётганлигини танқид остига олар экан, албатта, уларни ҳал этиш мақсадида ўз тавсияларини бериб ўтди. Шунингдек, барча ходимлар “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси остида ҳудудларда бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказишда ҳам фаол қатнашиб келишди.

— Ҳар биримиз доим фаол бўлмоғимиз керак. Ташаббус кўрсатган ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этишда кўмаклашишимиз лозим. Бир тан-у бир жон бўлиб ишласак, албатта кўзлаган мақсадимизга эришамиз, — дейди партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов.

Агар инсон бир мақсад сари интилса, албатта унга эришади. Биз партия ходимлари ҳам доим бирдамликда фаолият кўрсатмоғимиз лозим. Камчиликларни вақтида ва жойида ҳал этишда ўз ҳиссамизни қўшсак юксак марраларга ета оламиз. Зеро, ҳаракатларимиз ҳеч қачон бесамар кетмайди.

Жўрабек ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши мутахассиси

 

Ҳар биримиз доим фаол бўлмоғимиз керак was last modified: Январь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »