Қашқадарёда биринчи Президентимиз ҳайкали очилди

30 Январь, 12:59 • Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 46 марта кўрилди • Комментариев к записи Қашқадарёда биринчи Президентимиз ҳайкали очилди нет

Ўзбекистон — келажаги буюк давлат… Юксак маънавият-енгилмас куч… Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам… Биз одатда юртимиз, Ўзбекистонимизни оллоҳнинг назари тушган замин, деб атаймиз. Бунинг яққол мисоли сифатида Қашқадарё воҳасини кўриш ўринлидир… Бу қадимий ва навқирон диёрнинг энг катта бойлиги, ҳеч шубҳасиз, унинг ҳаёт синовларида тобланган, бағрикенг, мард ва ориятли халқидир.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан айтилган ушбу сўзлар бугун ўз исботини топди. Мустақил Ватанимиз жаҳон  саҳнида ўз ўрнига эга, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, юксак маънавият чиндан-да, енгилмас кучдир.

Дарҳақиқат, мустақиллик меъморининг Қашқадарёга, воҳамиз аҳлига меҳри, эътибори алоҳида эди. Буни ҳар гал таъкидлашдан чарчамасдилар. Қарши шаҳридаги “Мустақиллик” майдонида жойлашган “Эл-юрт таянчи” монументи ҳам айнан бу инсоннинг ташаббуси билан бунёд этилган эди.

Вафотидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатга кўра, Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали ва ёдгорлик мажмуасини ўрнатиш ишлари ўтган йил апрель ойида бошлаб юборилган эди. “Ўзшаҳарсозлик” лойиҳа илмий тадқиқот институти томонидан объект лойиҳаси ишлаб чиқилганди. Лойиҳа ва қурилиш ишлари бирга самарали олиб борилди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан жалб этилган бунёдкорлар сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиб, зиммаларидаги масъулиятли, шарафли вазифани бекаму-кўст адо этдилар. Яна ҳам қувонарлиси, кези келганда одамлар ўз ихтиёрлари билан қурилиш ишларига кўмаклашдилар.

8 та фаввора қурилиб, 2 гектарга яқин ҳудуддга хорижий давлатлардан келтирилган дарахт ва анвойи гуллар экилди.

Бугун Қарши шаҳрида Республика ва вилоят жамоатчилиги иштирокида ана шу ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев буюк сиёсатчи ва давлат арбоби Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи бахт-саодати йўлида қилган улуғ ва савобли ишлари ҳақида маъруза қилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси  касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят  Кенгаши раиси Эсонбой Ражабов ва Қарши давлат университети ўқитувчиси, фалсафа фанлари номзоди, доцент  Абдураҳим Эркаевлар ҳам сўзга чиқиб, биринчи Президентимизнинг серқирра фаолияти ва энг муҳими одамларга қилган кўпдан-кўп  яхшиликларини тўлқинланиб эсга олдилар.

Ҳайкални Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримовалар очишди.

Бу биринчи Президентимиз хотирасига бўлган юксак ҳурматнинг яна бир карра ифодасидир.

Гулноза РАДЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши раиси

Акмал БОБОЕВ,

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати

Қашқадарёда биринчи Президентимиз ҳайкали очилди was last modified: Январь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »