Атроф муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида бирлашайлик

30 Январь, 11:53 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 206 марта кўрилди • Комментариев к записи Атроф муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида бирлашайлик нет

Юртимиз кундан-кун чирой очиб, шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, замонавий уй-жойлар, кўплаб хиёбон ва дам олиш масканлари бунёд этилмоқда. Шу билан бир қаторда ҳудуларни боғловчи транспорт-логистика тизимлари, автомобиль ва темир йўллари, кўприкларнинг қурилиши аҳолига қулайликлар яратиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалишига хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, Юртни озода ва покиза сақлаш, ҳашарлар ташкил қилиш орқали маҳалла ва гузарларни тозалаш, ариқ ва зовурлар қазиш, боғ-роғлар яратиш ота боболаримиздан қолган азалий қадриятлардан саналади. Аждодларимиз хонадонни, йўлни, сувни муқаддас ҳисоблаб, уларнинг тозалиги ва покизалигини сақлашга ҳамиша риоя қилишган.

Глобаллашув, аҳоли сонининг ошиши, шаҳарлашув жараёнларининг тезлашиши натижасида сўнгги пайтларда бу каби одатларимиз бироз унутилмоқда.

Айрим фуқаролар томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ёки оқава сувларга оқизиш, барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга сигарет қолдиқлари, писта пўчоқлари, баклашка, сақич ёки целлафон пакетларни улоқтириш каби хатти-ҳаракатлар тез-тез учраб турибди. Бу эса яшаб турган маконимизнинг софлиги, тозалиги ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу сабабли Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилояти ташаббуси билан “Тозалик-йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида партиянинг жойлардаги туман ташкилотлари томонидан бир катор лойиҳалар ва тадбирлар ўтказилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг, аҳолимизнинг экологик маданиятини, атроф-муҳитга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириш, табиатимиз озодалигига ўз ҳиссаларини қўшишлари учун ташаббускорликка ва бирдамлиликка чорлашдан иборатдир. Туман ташкилотларига Марказий Кенгаши томонидан берилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” мавзусидаги плакатлар, буклетлар, флеерлар ва депутатлик гуруҳлари учун берилган ўқув-услубий қўлланмалар тумандаги барча 5 та касб-ҳунар коллежлари, 33 та умумтаълим мактаблари, 16 та мактабгача таълим муассасалари, 28 та маҳалла фуқаро йиғинлари, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликникалари, ҚВП лар, Янгибозор  деҳкон бозори ҳудудидаги барча савдо ва маиший дўконларига, туман Ободонлаштириш бўлими, “Тоза ҳудуд” туман бўлими маҳалалардаги бўлимларига тарқатилиб аҳоли танишиб, ўқийдиган эълонлар пештахталарига осилди. Зеро юртдошларимиз, ёшларимиз жамоат жойларига маиший чиқиндиларни билиб-билмасдан ташлаётган пайтида ушбу плакатлар улар учун кайтарувчи қўлланма бўлсин.

Г.ЖУМАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Янгибозор туман Кенгаши раиси

Атроф муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида бирлашайлик was last modified: Январь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »