Билдирилган ишончни юксак марралар билан оқлаймиз

8 Январь, 13:03 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 258 марта кўрилди • Комментариев к записи Билдирилган ишончни юксак марралар билан оқлаймиз нет

Атоқли маърифатпарвар, истеъдодли шоир, машҳур тарбиячи Абдулла Авлоний бобомизнинг “Тарбия — биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё саодат, ё фалокат масаласидир”, деган ҳикматли сўзлари орадан қанча йиллар ўтсада ҳеч қачон ўзининг маъносини йўқотмайди. Чунки ҳар томонлама уйғун ривожланган комил инсон, баркамол авлодни вояга етказиш ҳамма вақт ҳам бирдек ҳар қандай жамиятнинг энг олий вазифаси, асосий мақсади бўлган.

Дарҳақиқат, бугун юртимизнинг қайси гўшасига боқманг, ёшларнинг илм олиши, ўқиб изланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Биз ёшларга қаратилаётган эътибор, билдирилаётган ишонч қайси соҳада фаолият юритмайлик бизни янада дадил қадам ташлашга, фаол бўлишга чорлайди.

Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилишида Давлатимиз раҳбари томонидан парламентга тақдим этилган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасида барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларни янада жонлантириш, янги босқичга кўтариш мақсадида кун тартибида турган устувор вазифалар қаторида ёшлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Айниқса, муҳтарам Юртбошимиз Мурожаатномасида Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциацияси тузилиши, ёшлар чет давлатлардаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлиш имконияти яратилиши, бу эса ўз навбатида уларнинг иқтидор ва салоҳиятини дунё миқёсида намоён этиши учун катта имконият яратиши, 2018 йилда Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказилиши келтириб ўтилганида биз ёшларга билдирилаётган ишончнинг юксак намунасидан кунглимиз тоғдек юксалди.

Ҳа, Ватанимиз тараққиёти, юртимиз равнақи биз ёшларнинг қўлида. Буни чуқур англаш, ҳис этиш керак, бу оддий сўзлар эмас бу биз ёшларга қаратилган умид, билдирилган ишонч, уни оқлашимиз лозим. Бизлардан битта нарса талаб қилинади, қайси соҳада бўлмасин юрт тақдири учун масъулиятни ўз зиммамизга олишга қодир фарзанд бўлиш. Бу маъсулятни тўлиқ англаб етган ҳолда, юртимиз номини дунёга танитиш, тарих саҳифаларига зарлавҳалар билан битмоқ энг олий бурчимиз эканлигини унутмайлик.

Элдор СОДИҚОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Иштихон туман Кенгаши раиси

Билдирилган ишончни юксак марралар билан оқлаймиз was last modified: Январь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »