БПТ – фаолликка чорлайди

17 Январь, 09:27 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 269 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ – фаолликка чорлайди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида таълим замонавий демократик ва бағрикенг жамият тараққиётининг ҳал қилувчи омили эканлиги, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси сифатли ва бепул умумий таълим олиш, яхши ҳақ тўланадиган муносиб иш топиш, яхши мутахассис бўлиш, истаган пайтида ўз ишини ташкил этиш имкониятига эга бўлиши лозимлиги айтиб ўтилган. Дарҳақиқат, бугунги кунда таълимга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаси дейсизми, умумтаълим мактабларими, хуллас, барчасида ёшлар учун имкониятлар яратиб келинмоқда. Айниқса, таълим сифатини яхшилаш, кадрлар масаласига қўйилган талаб уларни янада фаол бўлишида хизмат қилмоқда.

Биз партия аъзолари ҳам айни шу масалага эътибор қаратган ҳолда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг моҳиятидан, шунингдек, партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиқиб, таълим сифатини янада яхшилашга ҳаракат қилиб келяпмиз. Бухоро туман Халқ таълими бўлимида ташкил этилган 26 та партия аъзоларини бирлаштирган ушбу бошланғич партия ташкилотининг асосий вазифаси мактабларда таълим соҳасининг янада равнақ этишида ҳисса қўшган ҳолда таълим самарадорлигини янада шакллантиришдир.

БПТ аъзолари ўз фаолиятига масъулият билан ёндашган ҳолда партия лойиҳалари доирасида ташкил этилган қатор тадбирларда жонбозлик кўрсатмоқда. Хусусан, сиёсий ўқувларни ташкил этишда уларнинг ўрни беқиёс.

 “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Инновацион фаолият – тараққиёт гарови”, “Фикр – ғоя — ҳаракат” лойиҳалари доирасида ўтказган ҳар бир тадбирлари ёшларни янада фаол, ўз фикри ва ғоясига эга бўлишида, замон билан ҳамнафас яшаган ҳолда инновацион жиҳатдан тараққийлашишида хизмат қилади. Бу эса партиядошларнинг ўз ишига нисбатан эътиборли бўлишида туртки бўлади.

Пўлот ХОЛОВ,

Бухоро туман Халқ таълими

бўлими раҳбари партия аъзоси

БПТ – фаолликка чорлайди was last modified: Январь 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »