Буюк давлат ва сиёсат арбоби

23 Январь, 09:50 • Ёш адолатчилар, Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 195 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк давлат ва сиёсат арбоби нет

2017 йил 22 январь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Ғузор туман Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ғузор туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамияти Ғузор туман бўлинмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг 80 йиллигига бағишлаб “Менинг Президентим” мавзусида расм танлови ўтказилди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси сифатида юртимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилган ҳолда уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “ўзбек модели” дея тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў – эътибор қозонган, буюк Давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ёрқин ва ўчмас из қолдирди. Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йил ичида эришган буюк ютуқ ва марраларини хақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди. Ислом Абдуғаниевич Каримов бутун ҳаёти давомида буюк ишларни амалга ошириш билан бирга, ўзининг кучли иродаси ва матонатини намоён эта олган инсон ҳисобланади. Бу улуғ инсон ўзининг барча даъватларини айнан ёшларга қаратгани бежиз эмас. Чунки, айнан ёшлар бизнинг давомчиларимиз, келажагимиз ҳисобланишади. Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳномоси ҳисобланади.

Давлат ва сиёсат арбобига юксак эҳтиром айлаб ушбу танлов илк бор ўтказилди.

Тадбир қатнашчилари ёш авлод вакилларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

К.МУХИДДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти Кенгаши бош мутахассиси

Буюк давлат ва сиёсат арбоби was last modified: Январь 25th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »