Буюк йўлбошчи хотирасига эҳтиром

30 Январь, 09:55 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 93 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк йўлбошчи хотирасига эҳтиром нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида жойларда мустақиллигимиз асосчисини хотирлашга бағишланган  маданий-маърифий тадбирлар  бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши томонидан “Истиқлол асосчисининг номи қалбларда яшайди” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган  хотира тадбирларида  халқимизнинг Ислом Каримовга бўлган ҳурмати ва у бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттираётгани ўз ифодасини топмоқда.

“Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан тумандаги автомобилсозлик коллежи ва 13-умумтаълим мактабида хотирлаш кунлари доирасида “Хотира дарс”лари ўтказилди. Бу дарсларда ўқувчиларга Биринчи Президентимизнинг таржимаи ҳоли, босиб ўтган ҳаёт йўли ва амалга оширган буюк ишлари хусусида сўз юритилди. Бундан кўзланган мақсад ёшларимизни буюк давлат ва сиёсат арбоби, улуғ инсон Ислом Абдуғаниевич Каримовдан ўрнак олишга чақириш.

— Ислом Каримов мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, келажагимиз эгаларига алоҳида ғамхўрлик кўрсатган, -дейди партия фаоли, 13-мактаб директорининг ўринбосари Рустамжон Даминов, — Бугун саҳнада йўлбошчимизнинг ёрқин сиймоси гавдаланди. Ўқувчилар ижросидаги шеърларда истиқлол пойдеворини яратилиши ва унинг ижодкори ифодаланди. Иншолар танлови ҳам иштирокчиларнинг билими ҳамда Ислом Каримов номи қалбларга муҳрланганлигини  кўрсатди.

Автомобилсозлар коллежи ўқувчилари иштирокидаги хотира турнири беллашувлар остида ўтди. Волейбол ва баскетбол мусобақалари якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

Меҳринисо КАРИМОВА,

  Ўзбекистон “Адолат” СДП

Асака туман кенгаши раиси

Буюк йўлбошчи хотирасига эҳтиром was last modified: Январь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »