Буюк сиймо бошлаган саодат йўли

16 Январь, 10:42 • Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 59 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк сиймо бошлаган саодат йўли нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги ПҚ-3404-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ислом Каримов – келажак бунёдкори” мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир дастлаб, партиянинг Самарқанд шаҳар Кенгашидаги “Ёш адолатчилар қаноти” фаолларининг Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиши билан бошланди.

Шундан сўнг иштирокчилар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таҳсил олган Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабига ташриф буюрди, ҳамда мазкур мактабда Биринчи Президентимиз, буюк йўлбошчимиз хотирасига бағишлаб ташкил этилган музейи билан танишди. Музейга жойлаштирилган ҳар бир ҳужжат, ҳар бир ашёнинг Биринчи Президентимизга тегишлилик тарихи ҳақида 21-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Фирдавс Акрамов тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида эса 21-умумтаълим мактабининг мажлислари залида “Ислом Каримов – келажак бунёдкори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Биринчи Президентимиз И.Каримов билан бирга ишлаган, 1994-1998 йилларда Ўзбекистонни Эрондаги элчиси, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори Э.Хаджаев, Самарқанд давлат университети профессори, партия фаоли Ф.Набиев, вилоят Фуқароларнинг ўзини – ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш жамғармаси раисининг ўринбосари К.Хайдаров, партия фаоллари, ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда маърузачилар Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратгани, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борганлигини таъкидлашди.

Шунингдек,  Ислом Каримов олиб борган сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари мамлакатни модернизация қилиш, жамиятни янгилаш, иқтисодиёт жадал суръатлар билан ўсишига катта ҳисса қўшганлиги тўғрисда иштирокчиларга тушунчалар берилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Элёр УЛУҒМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Буюк сиймо бошлаган саодат йўли was last modified: Январь 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »