Буюк сиймо хотираси – доимо қалбимизда

30 Январь, 14:22 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 147 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк сиймо хотираси – доимо қалбимизда нет

Ўтганлар хотирасини ёд этиб, уларни руҳини шод этиш халқимизнинг азалий анъаналари сирасига киради. Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини, унинг она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида кўрсатган хизматларини ёд этиш мақсадида турли хил тадбирлар, давра суҳбатлари, хотира дарслари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти, Жиззах вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят карате федерацияси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22-27 январь кунлари Жиззах шаҳрида спортнинг бадминтон, стол тенниси, карате, бокс ҳамда мини-футбол турлари бўйича хотира турнири ташкил этилди.

Ушбу мусобақада юртимизнинг 8 вилоятидан ташриф буюрган 200 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Хотира турнирини очиб бериш учун сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров бугунги кунда катта умид, орзу-мақсадлар билан, Ватаним тараққиётига ҳисса қўшаман, деб белини маҳкам боғлаб майдонга чиқаётган, азму шижоатли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки бурчимизга айланмоғи лозимлигини таъкидлади.

Беш кун давом этган мусобақаларда спортчилар ўз вазн тоифалари бўйича беллашдилар. Айниқса спортнинг карате тури бўйича беллашган спортчиларнинг мусобақалари қизғин кураш ва шиддатли беллашувларга бой бўлди.

Беш хил спорт тури бўйича ғолиб бўлган спортчилар медал, диплом ва ҳомий ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Ғолиб спортчиларни тақдирлаш, рағбатлантириш ҳамда хотира турнирининг ёпилиш маросими юқори савияда ташкил этилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Буюк сиймо хотираси – доимо қалбимизда was last modified: Январь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »