Буюк сиймо хотираси мангу барҳаёт

30 Январь, 19:25 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 96 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк сиймо хотираси мангу барҳаёт нет

Хотира — тириклик чашмаси. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Дарҳақиқат, матонат ва мардликнинг тимсоли бўлган шахсларнинг номи ва нурли ҳаёт йўли минглаб, миллионлаб инсонлар қалбида мангу яшайди. Асрлар силсиласи, авлодлар алмашинуви, давр ўзгариши ҳам буюклар хотирасини қалблардан ўчира олмайди.

Мустақиллигимиз асосчиси, миллатимиз фахри, халқимизни ёруғ кунларга олиб чиққан, неча асрлар давомида боши эгик, қадди букилган халқимизни бошларини баланд кўтариб, дунёга “мана менинг – мустақил ва эркин халқим, мана менинг обод ва озод юртим!” — деб мағрур қарашга ўргатган, меҳнатсеварлик, фидойилик, маънавият ва маърифат, бир сўз билан айтганда тараққиёт йўлини очиб ва бошлаб берган муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўзбек халқининг ана шундай буюк фарзанди, буюк сиймомизнинг порлоқ хотираси ҳамиша қалбларда мангу яшайди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори барча юртдошларимизни кунглидаги гап бўлди, уларни беҳад қувонтирди. Юртимиздаги кўплаб муассасалар, ташкилотлар, иншоотлар ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилиши ҳам ана шу ҳақли эътирофнинг бир намунасидир. Аммо, юрт фарзанди учун энг улуғ хотира – халқнинг қалбидан ўрин олиш, Ватанининг тарихида яхши ном қолдиришдир.

Шу кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бугун, муносиб йўлбошчи, келажакни кўра оладиган доно сиёсатчи, шу билан бирга, юксак инсоний фазилатларини намоён қила олган Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ҳам Ислом Каримов хотирасига атаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Биринчи Президентимизнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги буюк хизматларига муносиб улуғвор мақбара мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимиз жамоатчилиги вакиллари, юртимизнинг барча ҳудудларидан келган фаоллар, нуронийлар, депутатлар, ёшлар қаторида мен ҳам иштирок этиб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг ҳаётини тубдан ўзгартирган ва ўзлигини англашига замин бўлган мустақиллик меъмори Ислом Каримов хотирасига бағишланган нутқини тинглар эканман давлат раҳбари бўла туриб устозига бўлган юксак эҳтироми, шогирднинг устозга бўлган ҳурмати, эъзозидан кўнглим тўлқинланиб кетди. Ён-атрофимдагиларда ҳам худди шу ҳол эди, кимнингдир кўзида ёш, кимдир ҳаяжонда юртбошимиз нутқини тингладик.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, қатъияти ва матонати, олижаноб инсоний фазилатлари билан Мустақил Ўзбекистонимиз тарихида ўчмас из қолдирди, ёрқин буюк шахс ва давлат арбоби сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам юксак ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлди.

Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг номи ўзбек халқининг хотирасида аввало истиқлол меъмори сифатида сақланиб қолади. Ватанимизнинг ҳар бир фарзанди бу номни умрини юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун сарфлаган муҳтарам инсон сифатида ҳамиша қалбларида асрайди.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Буюк сиймо хотираси мангу барҳаёт was last modified: Январь 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »