Чекловлар бартараф этилади

31 Январь, 12:16 • Андижон вилояти, Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Чекловлар бартараф этилади нет

Кейинги вақтда Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари жамиятимиз ривожига хизмат қилмоқда. Жорий йил 16 январда қабул қилинган “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда бозорни сифатли, хавфсиз, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, соҳани тизимли ривожлантириш ва муаммоларга барҳам бериш назарда тутилмоқда. Айтиш мумкинки, мазкур Фармон бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш йўлида яна бир дадил қадам бўлди.

2018 йил 1 февралдан бошлаб республикамиз ҳудудига озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, переференциялар бекор қилинади. Республикага озиқ-овқат товарларини олиб кириш бўйича мана шундай имтиёз ва переференциялар тақдим этишни назарда тутувчи қарорлар қабул қилиниши тақиқланди. Бунга йўл қўйганларга жиноий жавобгарликкача бўлган жазо белгиланди.

Шунингдек, 2018 йил 1 февралдан бошлаб истеъмол товарларини республика товар-хом ашё биржаларида сотиш (сотиб олиш) га тақиқ бекор қилинади. Шакар ишлаб чиқарувчилар 2019 йил 1 январга қадар импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар қисмига қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилиндилар. Истеъмол товарларинии товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия талаб этилмайди. Улгуржи савдога лицензия олишда энг кам иш ҳақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш ҳақининг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдордан шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди.

Бир сўз билан айтганда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришиш долзарб вазифа. Бу борада белгиланган вазифаларни кечиктирмай бажариш зарур.

Хусанбой МЎМИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Олтинкўл туман Кенгаши депутати

Чекловлар бартараф этилади was last modified: Январь 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »