Давлат идораларига йўлланган петициялар юзасидан чора кўриш мажбурий бўлади

23 Январь, 14:40 • Расмий хабарлар, Янгиликлар • 156 марта кўрилди • Комментариев к записи Давлат идораларига йўлланган петициялар юзасидан чора кўриш мажбурий бўлади нет

2018 йилда Ўзбекистонда фуқароларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг янги механизми сифатида электрон жамоавий мурожаат қилиш – петиция йўллаш тизими жорий қилинади. 

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 январдаги Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган.

Ушбу тизим фуқароларга давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига аниқ саволлар қўйиш имконини беради. Тегишли органлар эса фуқароларнинг маълум сони томонидан маъқулланган мурожаатлар юзасидан чора кўриши шарт бўлади.

Эндиликда фаол фуқаролар ва жамоат ташкилотлари турли муаммолар ечими бўйича ташаббус кўрсатишлари мумкин. Шу орқали «Мамлакат ҳаётига алоқадор энг муҳим қарорлар бевосита мулоқот асосида қабул қилинади», деган тамойил амалда рўёбга чиқарилади.

Манба: ЎзА

 

Давлат идораларига йўлланган петициялар юзасидан чора кўриш мажбурий бўлади was last modified: Январь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »