Депутат ҳисоботи тингланди

31 Январь, 09:05 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 212 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат ҳисоботи тингланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Шовот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан  “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак” лойиҳаси доирасида “Ёшлар ўртасида эрта никоҳ ва унинг келтириб чиқарадиган салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман Қозоқ қалъа МФЙ биносида ташкил этилган учрашувда туман ҳокими ўринбосари Қ.Якубова, Туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи С. Пиржанов, туман Кенгаши депутати Шихназар Турсунов ҳамда МФЙ ходимлари ва фаоллари иштирок этишди.

Дарҳақиқат, оила қуриш инсон ҳаётидаги энг муҳим ва энг муқаддас тушунча ҳисобланади. Давлатимизда оила деб аталувчи муқаддас қўрғонни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда ҳар бир гўдакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетишини тўла кафолатлайдиган зарур шарт-шароитларни яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Шундай бўлишига қарамай айрим ота-оналарнинг  кўпинча фарзандининг келажак тақдири, бахт-саодати ҳақида ўйламай, ҳали балоғат ёшига етмаган қизини узатиш, ёки ўғил уйлантириш тараддудига тушиши, бунинг оқибатида қизларни ўн олти, ҳатто ундан кичик ёшда турмушга узатиб юбориш ҳоллари учраб туриши таъкидланди. Бу каби вазятлар эса  бўлғуси онанинг саломатлиги ва руҳиятига, қолаверса, ёш оиланинг мустаҳкамлиги, туғилажак фарзанднинг соғломлигига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Қозоқ қалъа МФЙнинг Кекса ёшдаги фаоллари ҳам юқоридаги мавзу юзасидан ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Давра суҳбати давомида депутат Шихназар Турсунов ўз сайловчилари олдида 2017 йил давомида депутатлик фаолиятига доир бўлган ҳисоботларини таништириб ўтди. Маҳалла аҳолиси томонидан депутатга қилинган мурожаатлар натижасида тегишли ташкилотларга чиқарилган депутатлик сўровлари ва натижалари билан таништирилди. Хусусан, аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми Қозоқ қалъа МФЙнинг Қозоққалъа кўчаси йўлларини таъмирлаш тўғрисида  бўлиб ушбу мурожаатга биноан йўлланган депутатлик сўровига жавобан 2018 йил дастурга киритилиши белгиланди.

Учрашув сўнгида аҳоли томонидан депутатга мурожаатлар бўлиб ушбу мурожаатларнинг ечимини топиш мақсадида депутатлик сўровлари чиқариш режалаштирилди.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шовот туман кенгаши раиси

 

Депутат ҳисоботи тингланди was last modified: Январь 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »