Депутат сўрови табиий талафот етказган зарарни бартараф этди

17 Январь, 10:20 • Депутат минбари, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 220 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат сўрови табиий талафот етказган зарарни бартараф этди нет

Халқ дарди ва ташвиши билан яшаш, уларнинг ишончли вакиллари бўлган депутатлар фаолиятининг бош мезонидир. Бу борада партиямизнинг кўплаб депутатлари фаолияти аҳолига манзур бўлмоқда.

Жумладан, вилоятимизда ўтган 2017 йилнинг 29-30-декабрь кунлари кучли шамол бўлиб ўтди. Мазкур офат натижасида кўп жойларда табиий талафотлар рўй берди. Фарғона туманидаги 55-умумий ўрта таълим мактаби ўқув биносининг том қисмига жиддий шикаст етиб, шиферларнинг асосий қисми кўчиб тушди. Мазкур ҳолат юзасидан мактаб маъмурияти амалий ёрдам сўраб партиянинг Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Абдулҳай Тошматовга мурожаат қилдилар.

А.Тошматов мурожаатни тез ва ижобий ҳал этиш учун Фарғона туманидаги “Оқ тулпор” фермер хўжалигига депутатлик мурожаати йўллади. Шундан сўнг депутат сўровига масъулият билан ёндошган “Оқ тулпор” фермер хўжалиги мутассадилари — иш юритувчи Райимжон Икромов бошчилигида тез орада мактаб ўқув биносининг том қисмини таъмирлашни бошлаб юбордилар.

Мазкур таълим муассасасида таълим олаётган ўқувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари ва маҳалла аҳолиси депутат Абдулҳай Тошматов ва саҳоватпеша ҳомийлардан чексиз миннатдор эканликларини туман партия Кенгашига миннатдорчилик хати орқали маълум қилдилар.

Халқимизда “олтин олма, дуо ол” деган мақол бежизга айтилмаган. Халқнинг хизматида юриб, унинг дуосини олишга интилаётган, мактаб ўқувчиларига ҳам нафи тегаётган ҳомийларимиз ва жонкуяр депутатларимиз омон бўлсин!

Нодир КАРИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона туман Кенгаши раиси

 

 

Депутат сўрови табиий талафот етказган зарарни бартараф этди was last modified: Январь 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »