Партиядошимиз йилнинг энг фаол депутати деб топилди

11 Январь, 12:40 • Депутатлик гуруҳи, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 50 марта кўрилди • Комментариев к записи Партиядошимиз йилнинг энг фаол депутати деб топилди нет

Гулистон шаҳридаги муҳташам “Наврўз” тўйхонасида йил якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир мобайнида ўтган 2017 йил юртимизнинг тараққиёт йўлида, ҳаётимизнинг барча йўналишларида бошланган ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятимизни янгилаш, иқтисодиётимизни барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, халқимизнинг фаровонлигини оширишда алоҳида ўрин эгаллагани, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган чора — тадбирларни амалга ошириш ва вилоятимиз аҳолисини кўп йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида амалга оширилган улкан ишлар йили бўлганлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларни тарғиб этишда жонбозлик кўрсатган, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этаётган, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фуқаролар орасидан энг яхшилари аниқланиб, муносиб тақдирландилар. “Йилнинг энг фаол вилоят Кенгаши депутати” номинацияси бўйича ғолиблар қаторида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Салоҳиддин Элмуродовнинг ҳам тилга олингани қувонарлидир.

Салоҳиддин Элмуродов – Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари:

— Вилоят Кенгашида 50 нафар депутат мавжуд. Шулар орасида диплом билан тақдирланиш бу жуда катта бахт деб ҳисоблайман. Демак, халқ дарди билан яшаб уларнинг муаммосини ўрганиб, уларга ечим топаётганимиз, жамиятимиз ривожига оз бўлсада қўшаётган ҳиссамиз ўз самарасини берди деб ўйлайман. Бу диплом нафақат менинг, балки барча депутатларимиз, партиямиз вакиллари, вилоятимиздаги кўп минг сонли партия аъзоларимизнинг ютуғи деб биламан.

Халқимизнинг хоҳиш — истагини инобатга олиб, мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан 2018 — йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб — қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Бу эса барча соҳа вакиллари каби, партия вакиллари ва партиядан сайланган депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Партиядошимиз йилнинг энг фаол депутати деб топилди was last modified: Январь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »