Депутатлар давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар

17 Январь, 10:15 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 157 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар нет

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси жойларда кенг муҳокама қилинмоқда. Маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссияларининг мажлисларида депутатлар томонидан қатор таклиф ва тавсиялар билдириляпти. Андижон давлат университетида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам айни шу мавзуга бағишланди.

Дастур лойиҳаси беш йирик йўналишдан иборат. Унда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар қайд этилган.

Муҳокамалар чоғида қонун устуворлиги, ички ва ташқи сиёсатга доир муҳим вазифалар, жамоатчилик назоратининг замонавий шакллари, ижтимоий-иқтисодий масалалар атрофлича таҳлил қилинмоқда. Фикр-мулоҳазалар аҳолининг сиёсий ҳамда ҳуқуқий онги юксалиб, жамиятдаги янгиланишларнинг фаол иштирокчисига айланаётганидан далолатдир.

Жорий йилда давлат бошқарувида қандай ўзгаришлар юз беради? Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари самарадорлиги нечоғли ошади? Бу саволлар барчани қизиқтириши табиий. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ, давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги иштирокини қисқартириш, айрим функцияларини хусусий секторга бериш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, 2018 йилда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатлари кенгайтирилади. Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Давлат хизматлари агентлиги фуқаролар ҳамда давлат органлари ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларнинг мурожаатлари тез ва самарали кўриб чиқилиши учун қулай шарт-шароит яратади. Ҳозирги кунда ушбу жараёнга инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича фаол иш олиб бориляпти. Мисол учун, биринчи чоракда давлат хизматлари марказлари инфокиосклар билан таъминланади. Бу – электрон навбат ҳамда масофадан туриб видеокузатув имконияти демакдир.

-Давлат дастурлари қанчалик мустаҳкам бўлса жамиятимиз ривожига самарали хизмат қилади, — дейди халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Барно Жўраева. — Шу сабаб бу масалага алоҳида эътибор қаратиш ўринли. Бугун айни шу масалада депутатлар томонидан билдирилган таклифлар жуда ўринли бўлди. Ишонаманки бизнинг таклиф ва мулоҳазаларимиз Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда катта ролъ ўйнайди.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

 Андижон вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи

Депутатлар давлат дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар was last modified: Январь 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »