Депутатлар кўмагида муаммолар ўз ечимини топмоқда

22 Январь, 14:29 • Депутат минбари, Тошкент вилояти, Фракция, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар кўмагида муаммолар ўз ечимини топмоқда нет

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг йил бошидан халқ билан мулоқот ўрнатиш ва жойлардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ўрганишлари Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан бошланди.  Партиямиздан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова мазкур туманнинг аҳолиси ва мавжуд ижтимоий объектларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар жараёнида депутат тумандаги  “Ўткир”, “Чинобот”, “Байқўрғон”, “Бўстон” маҳаллаларига ташриф буюриб, 606 та хонадонларга бирма-бир кириб, аҳолининг муаммолари, таклиф ва шикоятларини тинглади. Ўрганиш давомида мазкур маҳаллаларда аниқланган 92 та муаммоларнинг 62 таси тегишли ташкилотлар билан жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 30 та муаммолар эса  ечим топиш мақсадида туман йўл харитасига киритилди. Жумладан, депутат Людмила Кошелапова бошчилигида электр энергияси бўйича 6 та, табиий газ босими пастлиги бўйича 7 та, ичимлик сувининг танқислиги ва сув қувурларини таъмирлаш юзасидан 11 та муаммолар бартараф этилди. Мулоқотлар давомида 38 та ижтимоий ва арзонлаштирилган уй-жой йўналишидаги мурожаатларга, фуқароларга уй-жойларнинг олиш тартиби тўғрисида тушинчалар, зарур тавсиялар берди.

Шунингдек, депутат “Ўткир” маҳалласида яшовчи 2 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди. Уларнинг йил давомида ва байрамлар арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни таъкидлади. Ташриф чоғида ушбу оилаларга микротўлқинли печ совға тариқасида топширилди. Шу билан бирга, 8 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож Ф.Набиев, У.Халтаев, С.Байгулова, Ю.Бердимуратовалар оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Фаттоҳ Набиев, “Ўткир” МФЙ фуқароси:

— Депутатларнинг жойларда уйма-уй юриб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга эътибор қаратиши кўнглимизни тоғдек кўтарди. Людмила Кошелапова кўмагида муаммоларимиз жойида ҳал бўлганидан мамнунман. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашгани учун депутатлар ва “Адолат” партияси вакилларига рахмат дейман.

Учрашувлар чоғида депутат аҳолидан тушган кўплаб муаммолар ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилди. Ҳудуддаги 2 та трансформаторлар таъмирланиб, аҳолига электр энергияси етказиб бериш яхшиланди. Мазкур маҳалланинг Абдулла Авлоний, Нафосат кўчаларининг 410 метр қисмига асфальт ётқизилиб, аҳолига фойдаланиш учун топширилди.

Албатта, жойларда депутатларнинг халқнинг дардига шерик бўлиб, ижтимоий объектларда ечимини кутаётган масалаларни бартараф этилиши, эртанги кунимизни бундан-да ойдин бўлишида катта аҳамиятга эгадир.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Депутатлар кўмагида муаммолар ўз ечимини топмоқда was last modified: Январь 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »