Дилтортар масканлар

8 Январь, 18:07 • Жамият, Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 105 марта кўрилди • Комментариев к записи Дилтортар масканлар нет

Китоб Қашқадарё вилоятининг сўлим гўшаларидан бири. Шимол ва шарқ томонлардан ўраб турган Ҳисор тоғ тизмалари туманга салобат беради. Туман марказидан оқиб ўтадиган Оқсув ва Қашқадарёлар ҳам унинг кўркига кўрк қўшади. Бу ер чиройли табиати, зиёратгоҳлари, ўнлаб булоқлари, дам олиш масканлари, оромгоҳлари билан Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятдагиларни ҳам ўзига чорлаб туради.

Китобнинг саёҳатчиларга кўрсатса арзийдиган дилтортар масканлари ниҳоятда кўп. Хусусан, ҳозирги пайтда туманда 7 та зиёратгоҳ, 234 та тарихий қадамжолар бор. Энг аввало, бу ерда табиатнинг ўзи инъом этган гўзаллик мавжуд. Шу туфайли ҳам бу туманга қадам ранжида қилувчиларнинг кети узилмайди. Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ фаоллар туманнинг “Ҳазрати Башир” зиёратгоҳида бўлиб, бир қатор тарихий жойлар билан танишдилар. Амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари партиядошларимизнинг кайфиятини кўтарди. “Адолатчи”лар тарихий обидалар ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, бу ҳудудларда туризмни ривожлантиришга бевосита камарбаста бўлишаётганлигидан тумандаги саёҳатчилар ҳам мамнун бўлишди.

— Ҳақиқатдан ҳам, туманимизда туризмни бутун чоралар билан ривожлантиришга партиямиз фаоллари бош қош бўлишаяпти, — дейди партиянинг Китоб туман Кенгаши раиси Нажмиддин Тўраев. Зиёратгоҳлар атрофида сервис хизматини ривожлантириш орқали аҳолини иш билан таъминлаш имкониятлари очилади. Биз бу борада шу кеча-кундузда амалий ҳаракатларимизни олиб бораяпмиз.

Умуман олганда, туманда туризмни ҳар томонлама тараққий эттириш учун барча чора-тадбирлар кўрилаяпти. Бу ишга партиянинг туман Кенгаши фаолларидан иборат 30 нафардан зиёд аъзолар жалб этилган.

Дарҳақиқат, шу куни вилоят Кенгаши саъй-ҳаракати билан уюштирилган саёҳат ҳам ҳар томонлама кўнгилдагидек ўтди.

— Вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу саёҳат менда жуда катта таассурот қолдирди, — дейди партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Раджабова. – Яхши дам меҳнатга ҳамдам деганларидек, юртимизнинг бундай гўзал гўшаларига уюштирилган саёҳатлар келгусидаги ишларимизнинг ҳар томонлама унумли бўлишига ёрдам беради. Биз бундан жуда ҳам миннатдормиз.

                                                          Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти

Кенгаши матбуот котиби

Дилтортар масканлар was last modified: Январь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »