Экстремизм – жамият кушандаси

18 Январь, 10:54 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 44 марта кўрилди • Комментариев к записи Экстремизм – жамият кушандаси нет

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги — турли соҳаларда эришаётган ютуқларимизнинг асосидир. Бугунги кунда баъзи мусулмон давлатларида ўзларига Ислом динини ниқоб қилиб олган баъзи бузғунчи гуруҳ ва жамоаларни гўёки исломий давлат қуриш мақсадида, очиқдан-очиқ зўровонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларни амалга ошираётганликларини барчамиз гувоҳи бўлмоқдамиз. Албатта, ушбу авж олаётган қонли тўқнашувлар, юзага келаётган зиддиятлар, бегуноҳ инсонларнинг, норасида гўдакларнинг оҳу-фиғонлари, қурбон бўлаётганлиги барчамизни ташвишга солмай қўймайди. Афсуски, бу гуруҳлар, жамоалар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят ташкилоти ташаббуси билан Хоразм вилоят Ҳокимлиги, “Экологик ҳаракат” вилоят бўлими билан ҳамкорликда Хазорасп туман Ёшлар иттифоқи туман бўлимида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида бир қатор ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Маърузачилар томонидан бузғунчи ғояларга асосланган ҳар қандай оқим ва гуруҳлар  бегуноҳ инсонлар бошига, жамият ривожланиши ва тараққиётига жиддий таҳдид солаётганлиги ва мудҳиш оқибатларни келтириб чиқараётганлигига тўхталиб, бугун  дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари асосан ёшлар бўлиб қолаётганлиги тўғрисида, уларнинг турли ваъдаларга алданиб қолмасдан, юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишлари зарурлиги, улар учун яратилаётган имкониятлар, шароитлардан тўлақонли фойдаланишлари, элу-юртнинг корига ярайдиган, тафаккури кенг, комил инсон, етук касб эгаси бўлиб етишишга ҳаракат қилишлари зарурлиги тўғрисида таъкидладилар.

Болтаев Шермуҳаммад – Хазорасп туман “Шайх Қосим бобо” жомъе масжиди имом-хатиби:

— Юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллигини ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, улар қандай касб эгаси бўлишидан, қандай фаолият билан шуғулланишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.

Манзура НАЗАРҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилояти ташкилотининг

 Мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари

Экстремизм – жамият кушандаси was last modified: Январь 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »