Элга яқин бўлиб, эл меҳрини қозониш мумкин

27 Январь, 14:23 • Депутатлик гуруҳи, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 97 марта кўрилди • Комментариев к записи Элга яқин бўлиб, эл меҳрини қозониш мумкин нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари бошчилигида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия фаолларидан тузилган ишчи гуруҳнинг аҳоли билан бевосита мулоқотлари қизғин давом этмоқда. Учрашувлар жараёнида фуқароларни қизиқтирган турли масалалар юзасидан уларнинг аниқ ечими борасида ўз таклифларини билдиришаяпти.

Мазкур ишчи гуруҳи томонидан Шўрчи туманидаги “Кўклам” МФЙ ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилди, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилди. МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш, шунингдек мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, Ҳукуматимиз томонидан халқ билан мулоқотнинг самарадорлиги  юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Мардон Юлдошев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шўрчи туман Кенгаши раиси:

Фуқаролар билан суҳбатлашиш асносида, шунга амин бўлдикки, улар табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви ҳамда ички йўлларнинг таъмирталаб эканлигидан,  кўпроқ шикоят қилишмоқда. Шунингдек, бошқа муаммолар ҳам талайгина, масалан “Кўклам” маҳалласида истиқомат қилувчи А.Саидов хонадонида бўлганимизда Анча вақтдан буён ишсиз эканлиги, оилада ҳозирги вақтда ягона боқувчи эканлигини айтиб иш билан таьминланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Партия фаоллари маҳалла фаоллари билан ушбу мурожаатни ўрганиб чиқиб бандликка кўмаклашиш марказига Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати А. Юлдошев томонидан депутатлик сўрови чиқарилди ҳамда бундан буён хонадон билан доимий мулоқатда бўлиб туришни маҳалла раиси зиммасига олди.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Тоҳир Содиқов  битта хонадонда 3 та хўжалик яшаётганлиги, шу сабабли давлатимиз томонидан аҳолига ажратилаётган 2 сотихли ер ажратиб берилишини сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган  аҳолини уй-жой билан таъминлаш жараёни фуқарога атрофлича тушунтирилди. Депутат А. Юлдошев томонидан ушбу мурожаат юзасидан ҳам Туман Ҳокимига  депутатлик сўрови чиқарилди.

Давлат дастури доирасида ташкил этилаётган бу каби учрашувлар оддий фуқароларнинг давлат ва жамиятга, хусусан партиямизга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Ушбу йўналишда партиямизнинг Шеробод туман Кенгаши фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Мазкур ишчи гуруҳи томонидан  туманидаги “Чуқуркўл” МФЙ ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилди, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилди. МФЙ ҳудудида жойлашган 5 та хонадонга ташриф буюрилиб, 11 нафар фуқароларга амалга ошрилиши лозим бўлган ишлар бўйича тушунтиришлар олиб борилди

Тумандаги “Чуқуркўл” МФЙ аҳлининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган қатор камчиликлар кўзга ташланди. Мисол тариқасида айтиш мумкинки, ҳудуддаги “Чуқуркўл” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Илхом Нормаматов маҳалла чиройини бузиб турган чиқиндини ҳудуддан олиб кетишларини сўраб тегишли ташкилотларга бир неча маротаба борган бўлсада, бу масалага ҳануз чора кўрилмаган. Мазкур муаммо бўйича “Чуқуркўл” МФЙ раисига ва туман Ободонлаштириш бўлими бошлиғига оғзаки мурожаат  қилинди ва муаммо жойида ҳал этилди. Чиқинди маҳалла ҳудудидан олиб чиқиб кетилди.

Юртдошларимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга қаратилган бу каби учрашув ва аҳоли билан бевосита мулоқотлар Сурхондарё вилоятида изчиллик билан давом этмоқда.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Элга яқин бўлиб, эл меҳрини қозониш мумкин was last modified: Январь 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »