Эътирозларни ҳал этишда ташаббускорлик керак

26 Январь, 18:36 • Депутат минбари, Тошкент вилояти, Фракция, Янгиликлар • 215 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътирозларни ҳал этишда ташаббускорлик керак нет

Аввал хабар берганимиздек, партиямиздан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова ҳамда Сенат аъзоларининг Қибрай тумани аҳолисининг турмуш тарзи ва ижтимоий объектларнинг фаолияти юзасидан ўрганишлари давом этмоқда.

Мулоқотлар жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси секторига бириктирилган “Олмазор”, “Қипчоқ”, “Ҳосилдор”, “Мустақиллик”, “Навбаҳор” каби қатор маҳаллалар аҳолиси билан суҳбатлашилди. Фуқаролардан тушган мурожаатлар жойида бартараф этилди.

Ўрганишлар мобайнида сектор маҳаллаларида 7812 та хонадонларда 40814 нафар аҳоли истиқомат қилиши, иш билан банд аҳоли сони 23562 та, оилалар сони 10902 та, томорқаси мавжуд хонадонлар сони 6534 та, ишсиз сифатида рўйхатга олинганлар сони 169 та, ишга жойлаштирилганлар сони 272 та, жами ногиронлар сони 1151 тани ташкил қилиши маълум бўлди. Бугунги кунда ДСИ секторида 1 та касб-ҳунар коллежи, 1 та тез ёрдам шахобчаси, 3 та оилавий поликлиника, 7 та мактабгача таълим муассасалари, 10 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб келмоқда.

Секторда ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида жами 972 та муаммолар аниқланиб, уларнинг 785 таси ўрганишлар жараёнида бартараф этилган бўлса, қолган 187 та муаммо ижобий ҳал этилиши учун “Йўл харитаси”га киритилгани аҳамиятлидир. Мазкур секторнинг иш фаолияти билан алоҳида танишиб чиқилди. Учрашувда сектор раҳбари Акмал Тиллаев ўтган давр давомида 16 нафар ногиронларга протез-ортопедия воситалари, эшитиш мосламалари, қўлтиқ таёқ, ҳасса ва ногиронлик аравачалари топширилганини айтиб ўтди. Шунингдек, эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларнинг рўйхати шакллантирилиб, ташаббускор тадбиркорлар томонидан 3 та фуқарони 2 млн 120 минг сўмлик ўзлари яшаётган хонадонларининг ер ва молк-мулк солиқлари ва коммунал қарзлари тўлаб берилгани, 42 нафар фуқароларга уйларини таъмирлашда, 12 нафар фуқароларга соғлигини тиклашга амалий кўмак берилганини таъкидлади.

Людмила Кошелапова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

— Қибрай туманида олиб бораётган ўрганишларимиз бесамар кетмаяпти. Бу жараёнда “Ўткир”, “Қипчоқ” маҳаллаларидаги 28, 10-умумтаълим мактаблари биноси таъмирталаб аҳволда бўлганлиги сабабли капитал реконструкциядан чиқариш таклифи берилди. Шунингдек, маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилмаганлиги аниқланди. Жиноятчиликни олдини олиш борасида маҳалла фаоллари, туман Хотин-қизлар қўмитаси, профилактика инспекторлари биргаликда ижтимоий ҳамкорлик чегараларини зарур даражада кучайтириш лозимлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

Депутат Людмила Кошелапова иштирокидаги ўрганишларда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлаётган кўплаб муаммолар бартараф этилди. Жумладан, “Чинобод”, “Қипчоқ”, “Олмазор” маҳаллаларида 2390 метр ичимлик суви қувурлари ётқизилди. ”Ҳосилдор”, “Қипчоқ” маҳаллалари ҳудудида 7300 метр ҳаво электр тармоғи ва 5 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. “Кўприкбоши”, “Нуробод”, “Навбаҳор” маҳаллалари ички йўлларининг 3062 метр қисми асфальт қилинган бўлса, 2422 метр масофада шағал қопламаси ётқизилди.

Шу билан бирга, туманда оқава сув (канализация), соғлиқни сақлаш, уй-жойга эҳтиёжмандлар холатлари бўйича муаммоларни республика даражасида кўриб чиқишга келишиб олинди. Албатта, жойларда депутатлар ва Сенаторлар бошчилигида йўлга қўйилган ўрганишлар бугун ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Ечимини топаётган масалалар, яратилаётган қулайликлар эса, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга замин яратмоқда.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Эътирозларни ҳал этишда ташаббускорлик керак was last modified: Январь 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »