Эзгу мақсадларга йўғрилган мурожаатнома

6 Январь, 11:37 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 152 марта кўрилди • Комментариев к записи Эзгу мақсадларга йўғрилган мурожаатнома нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси юртимиз тарихида ўзига хос воқеа бўлди. Шавкат Мирзиёев дастлаб тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган ишлар якуни ҳамда 2018 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида тўхталиб ўтар экан, аввало, йил давомида Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилганлигини таъкидлаб ўтди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқ томонидан қўллаб-қувватланганлигини алоҳида эътироф этди.

Дарҳақиқат, 2017 йил давомида халқимизнинг обод ва фаровон турмуш кечириши учун қатор амалий ишлар бажарилди. Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналарнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашлари мамлакатимиз аҳолиси учун жуда катта имконият бўлди. Уларнинг қатор муаммолари ўз ечимини топди.

Мурожаатнома билан танишган ҳар бир инсон мамлакатимизда бир йил давомида янада кўпроқ ўзгаришлар бўлганлиги, амалга оширилган ислоҳотларнинг чегара билмаслиги ҳамда ҳар бир соҳада қатор янгиланишлар кузатилганлигини англаши мумкин.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан йил давомида ҳар соҳани янада ривожлантириш ва тараққий эттириш учун кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинди. Таълим, адабиёт, ижтимоий ҳаёт дейсизми, хуллас, барчаси учун янгича қулайликлар яратилди. Мурожаатномада айни мана шулар ҳақида аниқ ва конкрет фикрлар келтирилди.

2018 йилга давлатимиз раҳбари томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилганлиги ҳам фаол тадбиркорлар бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишга айлантириш зарурлигини эътироф этди. Инновацияга эътибор қаратиш лозимлиги, буюк келажакни барпо этишни инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлаш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага — барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш кераклигига эътибор қаратди. Ҳар бир депутат муаммони қоғозда эмас, балки амалда бажариши зарурлиги таъкидланди.

2018 йилда бажарилиши зарур бўлган ишлар белгиланар экан, устувор йўналишларни тўлиқ ва самарали амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқий асос ва механизмларни яратиш зарурлиги тилга олинди. Мурожаатномада баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2018 йил давлатимиз раҳбари айтиб ўтганидек, барчамиз учун осон кечмаслиги мумкин, аммо эзгу мақсадлар йўлида белни маҳкам боғлаб, бир ёқадан бош чиқариб ишласак, билим ва тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда ақлимиз, бор ғайратимизни Ватанимизнинг тараққий этишида сафарбар этсак, албатта, улуғ мақсадларимизга етишамиз.

Зулфия Ашурова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шофиркон туман Кенгаши раиси

Эзгу мақсадларга йўғрилган мурожаатнома was last modified: Январь 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »