Эзгу ниятлар рўёби

11 Январь, 10:21 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Эзгу ниятлар рўёби нет

Мамлакатимизда йил сайин бўлиб ўтаётган янгиланишлар инсонни янада руҳлантиради. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 декабрь санасида илк маротаба парламентга қилган мурожаатлари барчамизга ғайрат ва шижоат бахш этди. 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатнома билан танишар эканмиз, албатта, йил давомида амалга оширишимиз керак бўладиган ишлар, вазифаларга эътибор қаратишимиз зарурлигини англаб етамиз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу мурожаатномада ҳар бир соҳага алоҳида эътибор қаратган. Янгиланишларнинг барчаси аниқ фактлар мисолида тилга олинган.

Юртимизда ёшларнинг ҳар томонлама соғлом ва бақувват бўлиб улғайишлари учун қатор шароитлар яратилиб, спорт ва жисмоний тарбияга алоҳида эътибор қаратилган. Мурожаатномада Шавкат Мирзиёев бу тўғрида тўхталиб ўтар экан, жаҳон ва қитъа миқёсида янги-янги чемпионлар, шахмат бўйича халқаро гроссмейстерлар етишиб чиқаётганлигини эътироф этди. Шунингдек, сентябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтган Осиё олимпия кенгаши Бош ассамблеяси йиғилишида ўзбек миллий кураш спорт турини Осиё ўйинлари дастурига киритиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини қайд этди. Шубҳасиз, бу барчамизнинг ютуғимиз ва шу билан бирга ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар кўламидир.

Мурожаатномада билдирилган ҳар бир фикрдан келиб чиққан ҳолда барчамиз ўз фаолиятимизга масъулият билан ёндашмоғимиз даркор. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” каби лойиҳалари доирасида ташкил этиб келаётган тадбирларимиз орқали жойлардаги ёш ва иқтидорли спортчиларнинг маҳоратини кўрсатишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташаббускор бўлишимизни талаб этади. Жумладан, инновацион ривожланишда ёш олимларнинг фаолиятини қўллаб қувватлаш, депутатлик ҳуқуқларимиздан фойдаланган ҳолда уларнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишда кўмаклашишимиз даркор.

Мурожаатноманинг яна бир эътиборли жиҳати, унда Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур кераклиги, ушбу дастур давлатимизни жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар қаторига тезроқ олиб чиқишга имкон яратиши лозимлигини таъкидлаб ўтиши истиқболли режаларнинг амалга оширилишида хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, тадбиркорлик дейсизми, қишлоқ хўжалигими ёки тўқимачилик, хуллас барчасида қилиниши лозим бўлган амалий ҳаракатларнинг асл моҳияти ушбу мурожаатномада ўз аксини топган. Барча соҳаларнинг тараққий этиб бориши учун аниқ фикрлар билдирилган.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Эзгу ниятлар рўёби was last modified: Январь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »