Фаолият, натижа, таҳлил

22 Январь, 18:01 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 165 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаолият, натижа, таҳлил нет

Мамлакатимизда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органи муқобил номзодларни кўрсатиш орқали ўтказиладиган сайловлар асосида шаклланиб, кўппартиявий тизим асосида фаолият юритади, маҳаллий Кенгашлар иши нафақат доимий комиссиялар, балки депутатлик гуруҳлари фаолияти билан ҳам фаоллашиб бормоқда. Депутатлар ўз сайлов округи манфаати билан бирга партия манфаатларини амалга оширишда фаоллик кўрсатишлари бугун долзарб масалага айланиб бормоқда. Сиёсий партия номидан давлат ҳокимияти вакиллик органига сайланган депутат аъзо бўлган партия билан алоқаси бўлмаса, унинг мақсади, вазифалари, сайловолди дастури ижроси билан шуғулланмаса, сиёсий партиянинг илгари сурган ғоялари қоғозда қолиб кетади. Шу боис бугун сиёсий партиялар олдида ўз депутатлари билан ишлаш, партия мафкурасини уларга сингдириш ва унинг устуворлигини таъминлаш масаласи турибди.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришларнинг замонавий босқичида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда қонунлар ва бошқа давлат қарорлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги роли ва масъулияти кун сайин ортиб бормоқда.

 Шунингдек, депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги аниқ вазифаларни ҳал этиш  ишларига фаол таъсирини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳудудларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ва қонуний тартибда ечим топиш орқали депутатлар сайловчилар ишончини оқлашга, жойларда қонун устуворлигини таъминлашга эришадилар. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, халқ билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар орқали аҳолининг таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шу мақсадда партия депутатлик гуруҳи томонидан кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Белгиланган масалаларни дастлабки кўриб чиқиш жараёнида тегишли доимий комиссия ва сессия муҳокамасига киритишда депутатлик гуруҳи аъзолари фаоллик кўрсатиб келишмоқда.

Ўтган 2017 йил давомида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари томонидан тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериш ёки ўз позициясини баён қилиш талаби билан  жами 236 та депутатлик сўровлари юборилган. Улардан 76 таси қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси депутатлик назорати бўйича, 160 таси  фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятлар бўйича юборилган  депутатлик сўровларидир. Ушбу юборилган депутатлик сўровларининг 217 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 19 та сўровни ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Жойлардаги мавжуд муаммоларни депутатлик сўрови ва партия гуруҳи сўрови каби депутатлик назорати воситаларидан фаол фойдаланиш орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқ.

Партиянинг вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари ташаббуси билан “Жиззах вилоятида уюшмаган ёшларни ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари”, “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, қайнатилган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик бўйича” масалалар Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияларида кўриб чиқилиб, сессия муҳокамаси учун тақдим этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи томонидан вилоятдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолатлари” юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, навбатдаги сессия муҳокамасига киритиш учун тақдим этилди.

Бу эса ўз навбатида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия гуруҳларининг аҳоли ўртасида танилувчанлиги, шунингдек нуфузининг ортишида катта рол ўйнайди.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

 раиси ўринбосари

Фаолият, натижа, таҳлил was last modified: Январь 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »