Фуқароларнинг ҳаётий манфаатларига дахлдор муаммолар ечим топмоқда

19 Январь, 16:55 • Депутат минбари, Самарқанд вилояти, Фракция, Янгиликлар • 43 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқароларнинг ҳаётий манфаатларига дахлдор муаммолар ечим топмоқда нет

Фуқароларнинг ҳаётий манфаатларига дахлдор муаммоларни кечиктирмай ҳал этиш, аҳоли мурожаатлари асосида давлат идоралари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ижросини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати томонидан ўтказилаётган парламент назорати дастлабки натижаларини бермоқда.

Туманда соғлиқни сақлаш, халқ таълими, коммунал хизмат, йўлсозлик сингари ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида талайгина камчилик, муаммолар аниқланиб, уларни ўз муддатида ҳал этиш юзасидан тегишли идоралар раҳбарларига депутатлик сўровлари билан мурожаат қилинди ва ижро назоратга олинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Махматмуродов “Адолат” СДПнинг туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи билан биргаликда Улус қишлоғидаги ижтимоий соҳа объекталари фаолиятини ўрганиб фуқароларнинг айнан шу йўналишдаги талаб, мурожаатлари жиддий сабаб ва эътирозларга асос бўлаётганлигини аниқлади. Чунончи “Улус” қишлоқ врачлик пункитида 4 нафар умумий амалиёт шифокори фаолият кўрсатиши лозим бўлган ҳолда, депутат бу ерда атиги 1 нафар шифокорни иш жойида учрата олди. Бу лавозимдаги қолган 3 та штатнинг кадрлар билан таъминланмай қолгани, шу ерда фаолият юритаётган шошилинч тиббий ёрдам шаҳобчасига ажратилган хизмат автомашинаси эскириб, зарур жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар берилмаётганлигидан тўхтаб қолаётганлиги беморлар учун жиддий ноқулайликларни пайдо қилаётганлиги маълум бўлди. Депутат туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилган ушбу муаммони ҳал этиш юзасидан зарур чоралар ишга солинишини ўз назоратига олди.

Туманнинг Улус маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 3-ўрта умумтаълим мактаби таъмирталаб ҳолга тушиб қолганлиги, ёғингарчилик пайтида ўқув биноси томидан ичкарига сув ўтиб туриши, ўқувчилар учун  парта, стол – стуллар етишмаслиги, бори ҳам эскириб яроқсиз ҳолга келганлиги, лабаратория жиҳозлари олиб келинмаганлиги таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатаётганлиги депутатларнинг ушбу масканга ташрифлари чоғида жиддий хулоса чиқаришларига асос бўлди. Туман халқ таълимига методик ёрдам кўрсатиш бўлими раҳбарлари билан фикрлашиб ушбу мактабни тўлиқ таъмирлаш давлат дастурига киритилишини таъминлаш ҳақида бир қарорга келди.

Депутати Алишер Махматмуродов ечимини топмаган ижтимоий муаммолар халқ таълими муассасаларида кўпроқ учрашини аниқлади. Хусусан туманнинг “Халқобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 4-умумтаълим мактабида тоза ичимлик суви етишмаслиги, қишлоқ ва мактаб ўртасидаги Собирсой анҳори устига кўприк қўрилмаганлигидан, ўқувчилар дарсларга узоқ йўлдан қатнашга мажбур бўлаётганлиги ҳам тегишли идоралар раҳбарлари номига депутатлик сўрови киритилишига асос бўлди.

Зоҳир ТУРАҚУЛОВ,

“Adolat” мухбири

Фуқароларнинг ҳаётий манфаатларига дахлдор муаммолар ечим топмоқда was last modified: Январь 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »