Глобаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши, мустаҳкам маънавий иммунитет

29 Январь, 11:55 • Давра суҳбати, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 140 марта кўрилди • Комментариев к записи Глобаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши, мустаҳкам маънавий иммунитет нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши, вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан Термиз шаҳар Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш республика марказининг Термиз филиали мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва  шаҳардаги “Эски шаҳар” маҳалласида яшовчи уюшмаган ёшлар иштирокида Глобаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши, мустаҳкам маънавий иммунитет мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хориждан кириб келаётган турли бузғунчи ғоялар, хусусан, хорижий маданият орқали турмуш тарзимиз ва миллийлигимизга зид бўлган маънавий меъёрлар, диний ақидапарастлик, терроризм, интернет хуружларидан ёшларни асраш, улар онгига соғлом турмуш тарзи тамойилларини чуқур сингдириш, партия сафларига юксак маҳоратга эга, адолатпарвар, фаол ёшларни жалб қилиш, жамиятда ёшларнинг ўрнини янада ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш масаласи партиянинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан ҳар бир миллатнинг давомчиси, давлатнинг таянчи, келажагини ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлаётган ёшлар онгига ўз қарашларини сингдириш йўлида ҳар қандай усуллардан ҳам воз кечмайдиган кучларниниг мавжудлиги айтиб ўтилди. Бундай кучларнинг қўлида инсоният онгининг маҳсули бўлган энг юксак технологиялар, турли ғояларни тарғиб этишда замонавий мобил телефонларининг ҳам қўштирноқ ичидаги “ҳиссаси” катта бўлётганлиги, бузғунчилик фаолиятини тарғиб этувчи роликлар, клипларнинг кўпайиб кетаётганлиги ёшларнинг тарбияси, ахлоқи бузилишига олиб келётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Сардорбек Ҳамраев партия “Ёш адолатчилар” қаноти вилоят Кенгаши раиси:

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб ёш авлодни ҳар томонлама комил ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Шунинг учун ҳам юртимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида баркамол, жисмонан соғлом, мустақил фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам. Бунда Биринчи Президентимизнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт”, деган эзгу ғоялари устувор аҳамият касб этаётгани айниқса қувонарли ҳол.

Давра суҳбатида ёшларни турли салбий ғоялардан асраш, уларда ахборот олиш маданиятини шакллантириш, “оммавий маданият” хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ёшлар маънавияти, хулқ-атвори бузилишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув, тезкор ахборот алмашинуви даврида ёшлар маънавиятини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга. Дунёдаги баъзи мамлакатларга нисбатан олиб борилаётган ғаразли сиёсат айрим минтақаларда тинч ҳаётнинг издан чиқишига олиб келмоқда. Ана шундай вазиятни ҳисобга олиш, ёшларнинг маънавий оламини бундай таҳдидлардан асраш, ҳозирги ўта мураккаб даврда халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятига етиб бориш, улар ҳақида холис ва мустақил фикрга эга бўлиш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Глобаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши, мустаҳкам маънавий иммунитет was last modified: Январь 29th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »