Халқчил ғоялар мужассам бўлган мурожаатнома

6 Январь, 18:39 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқчил ғоялар мужассам бўлган мурожаатнома нет

Демократик тамойиллар асосида мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба мамлакатимиз парламентига Муҳтарам Президентимиз тақдим этган Мурожаатнома ўзининг аҳамияти жиҳатидан халқчиллиги ва юртимиз равнақи йўлидаги янги ташаббусларга тўлалиги билан барча юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, юртимизда тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берган — 2017 йил халқ билан мулоқот қилиш буйича тизим яратилган, халқ билан бамаслаҳат ҳаётнинг барча жабҳаларида янги режалар белгилаб олинган янгиликларга бой йил бўлди.

Жорий йилда мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилгани ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини бераётганлиги, яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисидаги аниқ мисоллар халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлигидан ва ушбу ислоҳотлардан бош мақсад — инсон учун муносиб ҳаёт тарзини таъминлаш турганлигидан дарак беради.

Қорақалпоғистонлик бир фуқаро сифатида Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан аниқ чоралар кўрилиб, молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси тузилганлигидан яхши хабардорман.

Ушбу мақсадлар учун 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Ана шу маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг сув таъминоти, турмуш шароити яхшиланганлиги, шу билан бирга, мазкур ҳудудларда 3 минг километрдан ортиқ ички йўллар капитал таъмирланиб ва реконструкция қилинганлиги тўғрисида маълумот берилган.

Айниқса, олис Мўйноқ тумани аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги, ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган кўп минг сонли халқнинг олқишига сазовор бўлди.

Мурожаатномада Давлатимиз раҳбари қачон ҳудудлардаги вазият ижобий томонга ўзгарса, бюджет ижроси тўлиқ таъминланса, жиноятчилик камайса, янги иш ўринлари яратилса, энг муҳими, халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланса, маҳаллий Кенгашлар фаолиятига ижобий баҳо берса бўлади деган фикрлари бугун сиёсий партиялар ходимлари ва улардан сайланган депутатлар зиммасига юксак вазифаларни юклайди.

2018 йилнинг Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши йилимизнинг янада файзли ва баракали, халқимиз учун омадли бўлишига хизмат қилади деб ўйлайман.

Сабаби, мурожаатномада таъкидланганидек, инновация — бу келажак дегани.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, муҳтарам Президентимиз Мурожаатномаси чин маънодаги халқчил ғояларни мужассам этган, мамлакатимиз ёруғ келажаги йўлида амалга оширилиши керак бўлган долзарб вазифаларни белгилаб берган ҳуқуқий ҳужжатдир.

Рауаж Отарбаев,

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий

Кенгаши раиси ўринбосари

Халқчил ғоялар мужассам бўлган мурожаатнома was last modified: Январь 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »