Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак

31 Январь, 11:05 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 185 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак нет

Давлат органларининг хизмат кўрсатиш тизимини изчиллик билан такомиллаштириш аҳоли ҳаёт сифати, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органларининг мазкур соҳадаги фаолияти сифатини ошириш, тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатишда мақбул шарт-шароитлар ва қулайликлар яратишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрь куни “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Фуқаролар ҳанузгача турли давлат органлари ва ташкилотларида ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича мураккаб тартиб-таомиллардан ўзлари ўтишга мажбур бўлмоқдалар. Қатор давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги вазиятни мураккаблаштириб, барча давлат хизматлари мажмуасидан қулай ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлаш имконини бермаяпти. Бундан ташқари, кўпчилик давлат хизматларини кўрсатишнинг тартиб-таомиллари фуқаролар учун мураккаб ва фойдаланиш учун қийин бўлиб қолмоқда. Айрим ҳолларда фуқаролар давлат органларига мурожаат қилишда асослантирилмаган молиявий харажатларга дуч келмоқдалар, энг аввало, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишининг паст даражадалиги, қоғоз ҳужжатлар айланмасининг сақланиб қолинган андозалари навбатлар юзага келишига олиб келмоқда. Аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини ошириш мақсадида Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Қолаверса мазкур фармон давлат хизматларининг сифатини ва тезкорлигини оширишга, комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни кўришга, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга оширишга замин яратади.

Шунингдек, Фармонда соғлиқни сақлаш, лицензиялаш, солиқ, божхона ва бошқа соҳаларда фуқароларга хизмат кўрсатиш тизимини сифат жиҳатдан яхшилашнинг муҳим механизмлари, шунингдек, хизматларни олис жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тизимини ташкил этишни назарда тутувчи комплекс
чора-тадбирлар тасдиқланди. Бу эса давлат идораларининг фуқароларга хизмат кўрсатишнинг янги механизмларини жорий қилиш, шу билан биргаликда аҳолининг мавжуд муаммоларини ҳал этишда ўзининг амалий ифодасини намоён этади.

Шухрат ТЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Зомин туман Кенгаши раиси

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак was last modified: Январь 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »